RU

Последние новости

21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  0 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  4 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда? (2-қисм) Новости

U-18 жамоаларида кимлар мураббийлик қилмоқда? (2-қисм)

Бу йил янгича тизимда ўтказиб келинаётган U-18 биринчилиги ўйинлари қизғин тарзда кечмоқда.

Ҳар бир жамоа ўзини кўрсатиш мақсадида астойдил иштирок этаётир. Айниқса маҳаллий ёш мураббийлар ўзидан ижобий таассурот қолдириш ниятида шогирдларини фақат ғалаба йўлида етакламоқда. Қуйида эътиборингизга U-18 жамоаларининг мураббийлари ҳақидаги таништирув мақоламизнинг иккинчи қисмини ҳавола этамиз.   

“Янгиер” – Муҳаммадали Файзуллаев 

ПРО-Лигада иштирок этувчи “Янгиер” жамоаси ўзининг U-18 жамоасини 2019 йили ташл этган. Унга маҳаллий ёш мураббийлардан бири Муҳаммадали Файзуллаев бошчилик қилмоқда. 28 ёшли мураббий 2017 йили “Янгиер футбол академияси”да мураббийлик фаолиятини бошлаганди. У ерда Файзуллаев 2004 йилда туғилган футболчиларга устозлик қила бошлади. Вақти келиб эндиликда ўз шогирдлари билан U-18 Биринчилигида ҳам иштирок этмоқда. Муҳаммадали Файзуллаев билан суҳбатлашганимизда, “Янгиер” раҳбарияти томонидан U-18га бўлган эътибор юқори эканлигини аълоҳида такидлади. Ёшлар жамоаси сафар ўйинларига бир кун олдин етиб бораётганини, йўл кира ва овқатланиш бўйича ҳеч қандай муаммога дуч келинмаётганини мамнуният билан билдирди. Хаттоки ҳар бир ғалаба учун моддий томондан рағбатлантириб келинаётганини ҳам қўшимча қилди. Ўз навбатида мураббий ва футболчилар ҳам бунга жавобан U-18 Биринчилигида 3-ўрин учун курашишни ўз олдиларига асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олган. Клуб раҳбарияти эса келаси йил ушбу жамоа билан биринчи лигада иштирок этишни режалаштирган. Бош мураббий Муҳаммадали Файзуллаевга собиқ футболчи Дилмурод Каримов ёрдам бермоқда. Уларнинг қаторига яқинда Аббос Махсталиев ҳам қўшилиши деярли аниқ бўлиб улгурган. 

“Олимпик” – Акмал Холматов

Бу йил янги ташкил этилган “Олимпик” жамоаси ўзбек футболи учун катта пльюс бўлди. ПРО-Лигада иштирок этаётган жамоа тажрибали рақибларига яхшигина бош оғриқ бўла олди. Жамоасиз қолиб кетиши кутилган кўплаб ёшлар бўй кўрсата бошлади. Жамоа қошида ташкил этилган U-18 га ҳам мамлакатимиздаги энг иқтидорли ёшлар жалб этилиб, асосий жамоага захира сифатида тайёрлаб борилмоқда. Ҳозирда “Олимпик” U-18 жамоасига яқин ўтмишнинг моҳир футболчиси Акмал Холматов мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг ҳақиқий мотори бўлган Холматовни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати йўқ. 45 ёшли мураббий футболчилик даврида асосий эътиборини фақат футбол ўйнашга қаратганини ва мураббийлик лицензиясини қўлга киритиш учун махсус курсларда ўқимаганини ўз интервьюларида таъкидлаб ўтганди. Шу боис Холматов янги соҳада ҳаммасини бошидан бошламоқда. Мураббий аввалига “Одил-Жуниор” академиясида  болаларга миллионлар ўйинининг сир-асрорларини ўргатиб келаётганди.    

“Турон” – Ўлмасбек Раҳмонов

Ўзбек футболида хақиқий хусусий клуб бўлган Ўзбекистон туманининг “Турон” жамоаси ҳар жабҳада бошқалардан қолишмасликка харакат қилаётгани кўриб турибмиз. Клуб раҳбарлари болалар футболига ҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Клуб қошида     U-18 жамоаси 2019 йили ташкил этилган. Ўтган мавсум карантин сабабли ПРО-Лига жамоаларининг U-18 чемпионати ўтказилмасдан қолиб кетганди. Шу сабабли “Турон” U-18 мураббийлари бу йил янгитдан жамоа шакллантириб, умумлаштирилган U-18 биринчилигида астойдил иштирок этиб келмоқда. Клуб раҳбарияти U-18 жамоасига маҳаллий ёш мураббий Ўлмасбек Раҳмоновни бош мураббий этиб тайинлаган. Унга Исмоил Мамадиев яқиндан ёрдам бермоқда. Хали 30 ёшга тўлмаган ушбу тандем бу йил U-18 жамоаси билан чемпионатда энг камида 5-ўринни эгаллашни мақсад қилган. Ўлмасбек билан суҳбатлашар эканмиз, мураббий U-18 жамоасига ҳам раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилганини такидлади. “Турон”нинг эртанги кун умидлари бўлган U-18 жамоаси аъзоларига мавсум аввалида эпикировкалар тақдим этилиб, бир хилда кийинтирганини ҳам қўшимча қилди. Шунингдек Раҳмоновнинг такидлашича, “Турон” U-18 жамоаси узоқ сафар ўйинларига бир кун олдин етиб бормоқда. Йўл кира, овқатланиш харажатлари бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ.Ўтган мавсум U-18 жамоасидан асосий жамоага 4 (!) нафар футболчи ўтган бўлса, бу йил ҳозирча икки нафар иқтидорни етказиб беришган. U-18 жамоаси машғулотларини “Кимёгар” стадионида ўтказади. Уй учрашувлари ҳам шу ерда табиий майдонда ўтказилади. Клуб раҳбарлари жорий мавсум аввалида “Кимёгар” стадионида таъмирлаш ишларини олиб бориб, талаб даражасига келтириб берган. Келаси йил катта эхтимол билан U-18 жамоаси аъзолари ҳам янги қуриб битказилаётган қароргоҳда истиқомат қилади. Ўлмасбек Раҳмонов ва унинг ёрдамчиси Иброҳим Мамадиевнинг тўлиқ иш жойи “Турон” клуби ҳисобланади. 

АГМК – Суюн Муртазоев

Клуб тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Суюн Муртазоев ҳозирда АГМК U-18 жамоасига устозлик қилмоқда. Маҳаллий иқтидорлардан курашчан жамоа тузиб, уларни U-21 жамоаси орқали асосий таркибга етказиб бериш йўлида хизмат қилаётган Муртазоевни мухлислар яхши билади. Тажрибали мураббийга бугунги кунда Рафаэль Фабарисов кўмаклашиб келаётир.  


“Сурхон” – Вазир Муртазоев

“Сурхон” U-18 жамоаси таркибини “Сурхондарё футбол махорат мактаби” тарбияланувчилари ташкил этади. Клуб раҳбарияти иқтидорли мураббий Вазир Муртазоевга ишонч билдирган. 2004 йилда туғилган болаларга устозлик қилиб келаётган ушбу мураббий ўзини кўрсатиш учун астойдил енг шимариб ишламоқда. Муртазоевга ўтган мавсум собиқ футболчи Азамат Жўрамуродов ассисентлик қилганди. Жорий мавсум эса Вазирнинг ўзи фаолият юритмоқда. Клуб матбуот котиби Элёр Узақовнинг таъкидлашича, ҳозирда асосий жамоа билан шуғулланаётган Ўрол Чориев, Даврон Мерганов ва Ойбек Газаров бунгача U-18 жамоаси таркибида айнан Вазир Муртазоевнинг қўли остида ўйнаган. U-18 жамоаси мураббийи ўз касбига фидоийлиги ва ҳар жабхада жонкуярлиги билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлишини клуб матбуот хизмати ходими билдириб ўтди. 


“Истиқлол” – Жаҳонгир Пўлатов

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси хусусий клуб саналади. Қурилиш ташкилотини қошида барпо этилган “Истиқлол” футбол клуби ПРО-Лигада иштирок этиб келаётганди. Аммо жамоа раҳбариятининг кутилмаганда чиқарган қарори туфайли чемпионатдаги иштирокини барвақт якунлашга мажбур бўлди. Шунга қарамай жамоа таъсисчилари болалар футболига эътиборини асло сусайтиргани йўқ. Сабаби U-18 Биринчилигида “Истиқлол” жамоаси ёшлари иштирок этиб келмоқда. Унга маҳаллий мутахассис Жаҳонгир Пўлатов бош мураббийлик қилаётир. Таништирув мақоламизни янада жонли бўлишини ўйлаб, имкон қадар мураббийларнинг ўзини топиб, фикрларини билишга уриндик. “Истиқлол” мураббийи Жаҳонгир Пўлатов билан боғланганимизда, қуйидагиларни билдирди: - “Истиқлол” футбол клубига 2016 йили асос солинган. “Строй монтаж Инвест” МЧЖ қурилиш ташкилот фирмаси раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши натижасида, футбол клубига асос солиниб, вилоятимизда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш учун ишга киришилган. 2019 йилдан бошлаб U-18 биринчилигида иштирок эта бошладик. Дебют мавсумдаёқ жамоамиз водий минтақасида чемпион бўлиб, Республика йўлланмасини қўлга киритди. Ўша мавсумдаги 10 нафар тарбияланувчиларимиз ҳозирда Суперлига клубларининг ёшлар таркибида ўйнаб келмоқда. Бу йилги U-18 жамоасидаги йигитлар билан насиб қилса келаси йил биринчи лигада иштирок этамиз. Бу йил U-18 биринчилиги янгича тизимда ўтказилмоқда. Бу жуда ҳам тўғри танлов бўлди дейиш мумкин. Чунки жамоаларнинг сафар ўйинларига бориб келиши, ҳар томонлама фойдали бўлмоқда. Хусусан туризм ривожланмоқда. Ёш футболчиларнинг маданияти ўсиб боряпти. Эртага профессионал футбол клуб билан шартнома тузадиган ёшлар бугундан сафарларда юриш кўникмасига эга бўлмоқда. Уларнинг фикрлаши, дунёқараши ўсиб бораётир. “Истиқлол” футбол клубининг болалар билан ишлаш бўйича Фарғона туманининг иккита БЎСМида филиали мавжуд бўлиб, у ердаги иқтидорли ёшлар U-16 ва U-18 жамоаларига жалб этилади. Бундан ташқари мураббийлар штаби туманларда ҳам селекция ишларини олиб боради. Мураббийларнинг ойлик иш ҳаққи қурилиш ташкилот фирмасининг таъсисчилари томонидан бериб борилади. Шу ўринда жамоамизга Фарғона олимпия спорт коллежи раҳбарияти томонидан амалий ёрдам бериб борилаётганини айтиб ўтишим керак. Зеро, қишлоқлардан етишиб чиққан иқтидорли футболчиларимизни спорт коллеж раҳбарияти ётоқ ва овқатланиш билан таъминлаб келмоқда. Ушбу ўзаро ҳамкорлигимиз ҳар икки томон учун ҳам фойдалидир. Сабаби жамоамизнинг деярли 50 фоиз таркиби айнан “Фарғона олимпия спорт коллежи” тарбияланувчилари ҳисобланади. Футбол клубимизнинг таъсисчилари томонидан ҳозирда Фарғона туманларида машғулот ўтказиш учун қароргоҳ ташкил этилмоқда. Келаси йилдан ўша ерга кўчиб ўтамиз. Ҳозирда эса “Истиқлол” стадионидаги суъний қопламали захира майдонида шуғулланиб, рақибларимизни ҳам ўша ернинг ўзида қабул қилмоқдамиз. Қишлоқлардан етишиб чиқиб, жамоамизга жалб этилган футболчиларимизнинг машғулотга келиб-кетишлари учун ҳомийларимиз томонидан бириктирилган автобус хизмат қилмоқда. Мураббийлар штабида Илҳом Солиев ва Жасур Ҳамроқулов билан яқиндан ҳамфикр бўлиб ишлаяпмиз.  


“Локомотив” – Вазген Манасян

“Локомотив” раҳбарияти бу йил U-18 жамоасига бош мураббий этиб Вазген Манасянни тайинлади. Клуб тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган ушбу мутахассис U-21 жамоасига иқтидорларни етказиб бериш бўйича астойдил ишламоқда. Унга собиқ футболчи Юрий Винтовкин яқиндан ёрдам бераётган бўлса, дарвозабонлар билан Алишер Аҳмедов машғулот ўтказмоқда. “Металлург” жамоасида узоқ йиллар давомида ишлаб келган Алишер Аҳмедов яқинда бекободликлар билан хайрлашгач, “Локомотив” жамоасидан таклиф олган. Кўриб турганингиздек, “Локомотив” U-18 жамоасининг мураббийлар штабига ҳавас қилса арзийди. 

“Бухоро” – Анвар Ражабов

“Бухоро” U-18 жамоасига аввалига Мирислом Ҳасанов устозлик қилаётганди. Аммо кейинчалик ушбу иқтидорли мураббий асосий жамоадаги штабга тўлиқ ўтгач, ёшлар жамоаси унинг ёрдамчиси Анвар Ражабовнинг ўзига қолди. Ўз вақтида тўпурарлик маҳорати билан мухлис-у, мутахассисларнинг назарига тушган собиқ ҳужумчи бутсаларини михга илгач, мураббийлик соҳасида ишлашни лозим топди. Ишқибозлар яхши эслашса керак, Ражабов ўз вақтида Усмон Тошевнинг топилмаси бўлганди. Энди у устозининг ёнида мураббийликдаги билимларини ҳам ошириб боради ва маҳаллий иқтидорларни кашф этишига умид қиламиз. 

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика