RU

Последние новости

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

U-18 чемпионати. "Нефтчи" жамоаси — чемпион! Новости

U-18 чемпионати. "Нефтчи" жамоаси — чемпион!

Бугун U-18 биринчилигида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди.

U-18 чемпионати. 23-тур

"НАСАФ" U-18 — "ЯНГИЕР" U-18 1:1

"БУНЁДКОР" U-18 — "ҚИЗИЛҚУМ" U-18 1:0

"АНДИЖОН" U-18 — "ЛОКОМОТИВ" U-18 3:2

АГМК U-18 — "НEФТЧИ" U-18 2:4 

"ПАХТАКОР" U-18 — "МАШЪАЛ" U-18 3:2 

"НАВБАҲОР" U-18 — "ХОРАЗМ" U-18 3:0

"ТУРОН" U-18 — "ОЛИМПИК" U-18 2:1 

"АРАЛ САМАЛИ" U-18 — "ДИНАМО" U-18 1:2 

"СЎҒДИЁНА" U-18 — "СУРХОН" U-18 3:1 

"ИСТИҚЛОЛ" U-18 — "МEТАЛЛУРГ" U-18 3:1 

Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон U-18 чемпионатига қуръа ташланган эди. Апрелда старт олган мусобақа ноябрга қадар давом этди ва сўнгги турга келибгина U-18 чемпионатида зафар қучган жамоа номи аниқ бўлди.

16 ноябрь санасида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. 18 ноябрга белгиланган 17-турнинг қолдирилган ўйини “Қўқон-1912" U-18 – “Хоразм" U-18 учрашувини инобатга олмаганда мавсумнинг қолган барча ўйинлари ўтказиб бўлинди.

Сўнгги турда АГМК U-18 меҳмони бўлган “Нефтчи" U-18 2:4 ҳисобида якунланган ўйинда муҳим ғалабани тантана қилди ва бу орқали фарғоналиклар энг яқин таъқибчи “Пахтакор" U-18'дан 2 очкога ўзиб кетган ҳолда 55 очко билан якунда 1-ўринни қўлга киритди. “Шерлар”га кумуш медаллар насиб этган бўлса, 3-поғонани 51 очко билан “Навбаҳор" U-18 банд этди.

Бу йил Суперлига ва Про лига клубларининг U-18 жамоалари илк бора умумий Ўзбекистон U-18 чемпионатида иштирок этишди. Жами 24 та клуб ғолиблик учун кураш олиб борди. Бунда ҳар бир клуб жами 23 тадан учрашувда майдонга тушиши ҳамда ҳар бир рақиб билан чемпионат якунига қадар фақатгина бир мартадан тўқнаш келиши кўзда тутилган эди.

2020 йилги мавсумда U-18 чемпионати фақатгина Суперлига клублари ўртасида ташкил этилган бўлиб, пандемия сабаб ўйинлар сони 26 тадан 13 тагача қисқартирилган ва марказлашган форматда ўтказилганди.

Айнан 2020 йилда Суперлига ва Про лига тарбияланувчилари ўртасида умумий чемпионат ташкил этиш масаласи кўтарилган бўлиб, ЎзПФЛ 2021 йили ушбу ташаббусни амалга татбиқ қилди. Бу жиҳат Суперлига ҳамда Про лига ўртасидаги тафовутнинг йилдан йилга камайиб бориши, профессионал клублар қошидаги академия битирувчилари ўртасидаги чемпионат нуфузи ва савиясини йилдан йилга ошириб бориш мақсадида амалга оширилмоқда. Келаси 2022 йилда ҳам Ўзбекистон U-18 чемпионати Суперлига ва Про лига жамоалари иштирокида умумий тарзда ташкил қилинади.

Якуний турнир жадвали

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика