RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  5 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар Новости

U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар

Бугун ўсмирлар терма жамоамиз U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги ўз иштирокини бошлайди.

Шу ўринда ушбу мусобақа ҳақида энг керакли маълумотларни келтириб ўтамиз. Навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мусобақада жами 16та терма жамоа иштирок этади. Осиёда квоталар ошгани сабаб бу сафар 8та жамоа 2025 йил Қатарда ўтказиладиган U-17 жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади.

U-17 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари 10та гуруҳда олиб борилади ва гуруҳ ғолиблари билан бирга 5та энг яхши иккинчи ўрин эгалари ҳам Осиё чемпионатига йўлланма олади. Саралаш босқичи 10та давлат мезбонлигида кечади.

A гуруҳи - КХДР, Эрон, Сурия, Иордания (мезбон), Гонконг.

B гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Афғонистон, Филиппин, Бангладеш, Макау.

C гуруҳи - Жанубий Корея, Хитой (мезбон), Баҳрайн, Мальдив, Бутан.

D гуруҳи - Таиланд (мезбон), Ҳиндистон, Бруней, Туркманистон.

E гуруҳи - Ўзбекистон, Ироқ, Хитой Тайпейи, Фаластин.

F гуруҳи - Япония, Қатар (мезбон), Мўғулистон, Непал.

G гуруҳи - Австралия, Индонезия, Қувайт (мезбон), Шимолий Мариана ороллари.

H гуруҳи - Малайзия, Лаос (мезбон), БАА, Ливан.

I гуруҳи - Яман, Вьетнам (мезбон), Қирғизистон, Мьянма.

J гуруҳи - Тожикистон, Уммон, Сингапур (мезбон), Гуам.

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси E гуруҳида жой олган бўлиб,  ўсмирларимиз ўз ўйинларини қуйидаги тартибда ўтказади.

23 октябрь. Ўзбекистон - Фаластин

25 октябрь. Хитой Тайпейи - Ўзбекистон

27 октябрь. Ўзбекистон - Ироқ

Буни қарангки, худди ёшлар терма жамоамиз каби ўсмирларимиз ҳам саралашни Хитой Тайпейида ўтказади. Бу ёшдаги терма жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов бўлиб, ёш мутахассис ва унинг шогирдларига бўлажак баҳсларда омад тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика