RU

Последние новости

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  1 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  3 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар Новости

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид қизиқарли янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Испания нимчорак финалга йўл олган дастлабки терма жамоага айланди

Испания U-17 терма жамоаси кеча Малини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоага айланди. 

Аввалроқ "матадорлар" Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. "Қизил фурия" 3-турни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Бандунг кучли ёмғир остида қолди, бу эса "Жалак Ҳарупат" стадионига таъсир ўтказди

Якшанба куни Индонезиянинг Бандунг шаҳрида кучли ёмғир ёғди. Бунинг оқибатида жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган "Жалак Ҳарупат" стадионига сув кириб борган. Мазкур ўйингоҳда "D" ва "F" гуруҳи иштирокичлари 1-тур ўйинларини ўтказганди. Маълумотларга кўра, сув тошқини стадион ҳолатига таъсир қилмаган ва махсус ходимлар майдонни бўлажак учрашувларга шай ҳолатга келтиришган.

2023 йилги U-17 жаҳон чемпионатининг энг қиммат футболчилари аниқланди:

1.А.Уэдраого (Германия) – 6 миллион евро

2.К.Эчеверри (Аргентина) — 4 миллион евро

3.Н.Дарвич (Германия) – 2,5 млн евро

4.Райан (Бразилия) – 1,5 миллион евро

5.М.Берналь (Испания) – 1 миллион евро

6.Кауа Элиас (Бразилия) – 700 минг евро

7.П.Кубарси (Испания) – 500 минг евро

8.И.Сэмюэлс-Смит (Англия) – 500 минг евро

9.Х.Форт (Испания) – 500 минг евро

10.Ф.Йельч (Германия) – 500 минг евро.

Малилик мухлислар Ўзбекистонга қарши ўйинда "товуқли угра" дея қичқирди

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашувда Мали ишқибозлари товуқли лапша, қовурилган гуруч каби Индонезия таомларини айтиб, қичқирган. Бошқалари эса "мазали" дея тасдиқ сўзини билдирган.


U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика