RU

Последние новости

09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  0 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  0 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  0 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  16 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим? Новости

U-17 ЖЧ. Испания ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турини ўтказади.

Жаҳон чемпионатларидаги иштирок

Испаниялик ўсмирлар ўз тарихида 9 маротаба иштирок этган бўлиб, уч маротаба финалга қадар етиб борган ва барчасида имкониятни бой бериб қўйган. Бразилия яшил майдонларида ўтказилган сўнгги мусобақада испанлар чорак финалга қадар етиб борган.

Саралаш босқичи

Испания Европа чемпионати орқали мундиалга йўлланмани қўлга киритга беш жамоадан бири бўлди. Гуруҳ босқичида Италия (2:1), Словения (3:1) ва Сербия (1:1) билан рақобатлашган "қизил фурия" пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. Чорак финалда Ирландия 3:0 ҳисобида таслим этилди. "Буқалар" ярим финалда Францияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Марк Гию ва Ламин Ямал тўрттадан гол уриб, турнир тўпурарлари сафидан ўрин олди.

Таркиб

Хосе Мария Лана мундиалга қуйидаги футболчиларни чақирди:

Дарвозабонлар

ХИМЕНЕС Рауль (Валенсия), АРБОЛ Фран (Гранада), ГОНСАЛЕС Маркос (Сельта).

Ҳимоячилар

ФОРТ Эктор (Барселона), МУНОС Дэни (Атлетико Мадрид), МАРТИН Жон (Реал Сосьедад), МЕРИНО Изан (Малага), КУЭНКА Андрес (Барселона).

Ярим ҳимоячилар

КУБАРСИ Пау (Барселона), ПРИМ Пау (Барселона), УЕСТАМЕНДИА Пейо (Баскония), ОЙОНО Игорь (Вильярреал), БЕРНАЛЬ Марк (Барселона), ЖЮНЬЕНТ Ким (Барселона), ЯНЕС Даниэль (Реал Мадрид), ПАУЛО ЯГО (Реал Мадрид).

Ҳужумчилар

МАРТИН Роберто (Реал Мадрид), ГИУ Марк (Барселона), ЭРНАНДЕС Хуан (Барселона), МEСА Оскар (Реал Мадрид).

Жароҳати сабабли жамоа юлдузи Ламин Ямал жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Жорий мусобақадаги иштирок

Испания гуруҳ босқичининг илк турида Канада (2:0), 2-турда эса Мали (1:0)ни мағлуб этиб, турнир қатнашчилари орасида плей-офф йўлланмасини қўлга киритган илк жамоага айланди.

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Испания U-17 мураббийи қандай фикрда?

"Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақида ўйлашни бошлаб юборганмиз. Бўлажак ўйин учун энг оптимал таркибни танлаймиз. Барча футболчиларнинг аҳволи яхши, улар майдонга тушишга тайёр. Об-ҳавони баҳона қилмаймиз. Бу ерга хоҳ иссиқ, хоҳ ёмғир бўлсин, исталган рақибга қарши курашиш учун келганмиз", деди Хосе Мария Лана.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания учрашуви бугун соат 14:00да старт олади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни Телеграм каналимиз орқали жонли эфирда томоша қилишингиз ёки матнли трансляция кўринишида кузатиб боришингиз мумкин.

Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.

Узбекистан (до17)

Behruz Shukurullayev - 45', Amir Saidov - 54'

Чемпионат Мира-U17. Группа B . Тур 3

16/11/2023, 13:00

2
:
2
Завершен

Испания (до17)

Igor Oyono - 10', Roberto Martin - 19'

Стадион: 5554 зрителей

45'
90'
45'  Behruz Shukurullayev
54'  Amir Saidov
10'  Igor Oyono
19'  Roberto Martin

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика