RU

Последние новости

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  2 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди Новости

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди

Эртага Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олади.

Ҳозирда кўпчиликка бир савол қизиқ кўринмоқда: "Бу мусобақадан ҳам кейинчалик Роналдиньо, Неймар, Иньеста, Буффон ёки Кроос каби юлдузлар етишиб чиқадими?"

Мусобақа бу сафар Ҳиндистонда ташкил этилади ва ўйинлар 6 октябрдан 28 октябргача давом этади. U-17 жаҳон чемпионатида 24та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинган. Мусобақа бу йил 17-марта ўтказилади. Биринчиси 1985 йил Хитойда ташкил қилинганди, охирги марта эса 2015 йил Чилида ўтказилди. 

Нималарни билишимиз керак? 

- Ўз вақтида беш карра чемпион бўлган Нигерия бу сафар мундиалдан четда қолди. Бу жамоа ўрнига Мали иштирок этади. Нигерия саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўта олмади. Африкадан шунингдек Гана, Гвинея, Нигер ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади. 

- Тўртта собиқ жаҳон чемпионлари - Бразилия (1997, 1999, 2003), Гана (1991, 1995), Мексико (2005, 2011) ва Франция (2001) бу сафар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Нигериядан ташқари ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлганлардан Россия, Саудия Арабистони ва Швейцария ўсмирлари ҳам саралаш босқичидан ўта олишмади.

- Навбатдаги мусобақада Океаниядан биринчи бор иккита жамоа иштирок этади. Янги Зеландия олдин ҳам қатнашган, бироқ Янги Каледония ўз тарихида биринчи бор кичик мундиалда ўйнайди. 

- Ушбу турнирда Осиё шарафини бешта жамоа ҳимоя қилади. Булар - Ироқ, Эрон, Япония, КХДР ва мезбон Ҳиндистон. 

Мусобақани кузатишга учта сабаб

Биринчиси, бу шундай турнирки ўз вақтида Неймар, Иньеста, Роналдиньо, Тони Кроос, Нванкво Кану, Жанлуижи Буффон каби жаҳон юлдузларни дунёга танитган. 

Иккинчиси, бу мусобақа орқали ўзингиз учун Ҳиндистонни кашф қилишингиз мумкин. Ўйинлар олтита шаҳарда ташкил этилади: Гоа, Гувахати, Кочи, Калкутта, Мумбай ва Деҳли.

Учинчиси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор аёл ҳакамлар ишлашади. Бунақаси олдинги мундиалларда бўлмаган.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика