Тюрам ёзда "Гладбах"дан эркин агент бўлиб кетади – клуб спорт директори тасдиқлади
20 фев 2023 14:38
Новости
Тюрам ёзда "Гладбах"дан эркин агент бўлиб кетади – клуб спорт директори тасдиқлади
Маркус Тюрам ёзда Гладбахнинг "Боруссия"сини тарк этади.
Бу ҳақида клуб спорт директори Роланд Виркус хабар берди.
"Биз Маркус Тюрам билан келиша олмадик. Тақдирга тан бериш керак, сабаби Маркуснинг олдида катта клублардан вариантлар мавжуд.
У эркин агент сифатида жамоани тарк этаётганини ижобий ҳолат деб бўлмайди. Мен буни қанчалик истасам ҳам бошқача қилиб кўрсата олмайман", – деди Виркус.
Тюрам "Боруссия"га 2019 йил "Генгам"дан ўтган. Унинг "Гладбах" билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ Тюрамга "Барселона", "Атлетико", ПСЖ, "Челси", "Интер", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" сингари клублар қизиқиш билдираётгани айтилганди.
Бу мавсум ҳужумчи барча мусобақаларда 22 ўйинда 14 та гол ва 4 та голли узатма етказиб берди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии