Тухель Хэмилтон ва Серенанинг “Челси”ни сотиб олишдаги иштироки ҳақида: “Уларнинг ашаддий мухлисиман”
23 апр 2022 09:40
Новости
Тухель Хэмилтон ва Серенанинг “Челси”ни сотиб олишдаги иштироки ҳақида: “Уларнинг ашаддий мухлисиман”
Аввалроқ, Ф-1 юлдузи Льюис Хэмилтон ва теннисчи Серена Уильямс “Челси” акцияларини харид қилиш учун 10 млн фунт стерлинг сармоя киритгани маълум бўлганди.
“Аристократлар” устози Томас Тухель бунга ўз муносабатини билдирди.
“Улар бу жараённинг бир қисми эканлигини эшитдим. Бироқ, ҳозир бундан ортиғини айта олмайман.
Уларнинг ашаддий мухлисиман. Улар нафақат кортда ва пойга йўлагида, балки ундан ташқарида ҳам ўзларини танита олган фантастик спорт вакиллари ҳисобланади.
Улар маъсулиятли ва спортдаги фаолияти билан ном қозонган таниқли шахслардир. Шу туфайли, улар бизнинг ва менинг чексиз хурматимга сазоворлар.
Аммо нима бўлаётгани ва мазкур ҳолатда улар қандай ролдалиги ҳақида мутлақо тасаввурга эга эмасман”, дейди немис мутахассиси.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии