Тухель: "Гвардиола жамоаларига қарши ўйнаш осон эмас"
29 мая 2021 00:16
Новости
Тухель: "Гвардиола жамоаларига қарши ўйнаш осон эмас"
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
"Мен ҳеч қачон жамоаларимни "Гвардиолага қарши" деган рухда тайёрламайман. Эртага теннис ўйини ҳам бўлмайди. Пеп ўз жамоасини, мен ҳам ўз жамоамни ўйинга тайёрлашимиз керак.
"Манчестер Сити"га қарши икки хил турнирда, икки хил таркиб билан ўйнадик. Уларнинг қандай ўйнашларини, қайси аспектларда устунлик қилишини билиб турибмиз.
Бош мураббийи Гвардиола бўлган "Барселона", "Сити" ёки "Бавария" бўладими, фарқи йўқ, уларга қарши ўйнаш осон эмас. Унинг рақибларига доимо юқори ишонч, омад ва ғолиблик характери керак бўлади", - деди Тухель.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии