Тухель: "Барчаси ОАВ ёзаётгандек ёмон эмас"
05 ноя 2023 13:10
Новости
Тухель: "Барчаси ОАВ ёзаётгандек ёмон эмас"
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Германия Бундеслигаси доирасида "Боруссия" Д мағлуб этилгани ҳақида гапирди.
"Жамоада ўсиш кузатилмаётган бўлса-да, нега ғалабага эришдик? Лотар Маттеус буни аниқ билади. Агарда у ҳам билмаса, Диди Хамманнинг хабари бор. Жамоанинг ўйинидан мамнунман, барчаси ажойиб ўтди. Биз зўр ўйин кўрсатдик, топ-ўйин бўлди. Жамоа учун хурсандман. Голлар уриш учун кўпроқ имкониятга эга бўлдик, ғалабага лойиқ эдик.
Жуда кўп ишларни яхши бажардик, барчаси ҳам ОАВ ёзаётгандек ёмон эмас. 4:0 ҳисобида ғалаба қилдик, энди журналистлар 180 градусга ўзгариб қолишади. Кўнгилни ёзинг. Энди менсиз ҳам ўз ишингизни қилишингиз мумкин", - деди мутахассис.
"Бавария" навбатдаги учрашувини 8 ноябрь куни "Галатасарой"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии