Тухель "Астон Вилла"нинг ҳар қандай таклифини рад этади
22 окт 2022 10:15
Новости
Тухель "Астон Вилла"нинг ҳар қандай таклифини рад этади
"Челси" собиқ бош мураббийи Томас Тухель "Астон Вилла"ни бошқариш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Бирмингем клуби куни кеча "Фулхэм"га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйгач Стивен Жеррардни ишдан бўшатганди.
"The Telegraph" мухбири Мэтт Лоунинг сўзларига кўра, Томас Тухель унга Астон Вилла раҳбарияти томонидан келиб тушган ҳар қандай таклифни рад этади. Германияликни у ерда фаолият юритиш қизиқтирмайди. Бўш ўрин учун фаворит – ПСЖнинг яна бир собиқ мураббийи Маурисио Почеттино.
Айни дамда "шерлар" Англия чемпионати мусобақа жадвалида қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида бораётган "Вулверхэмптон" билан бир хил очко жамғарган ҳолда 17-ўринда боришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии