RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  103 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  51 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди” Новости

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди”

Қўқонда бўлиб ўтган водий дербисида майдонни қизил карточка туфайли эртароқ тарк этган “бургутлар” ҳимоячиси Турсунбой Ҳусанов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қўқон-1912”га қарши ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўргандик. Учрашувдан бир кун олдин, Қўқонга бориб ўйинолди машғулотини ўтказган холда, астойдил ҳозирлик кўрилганди. Очиғи, илгари бундай бўлмаганди. Шундан ҳам билса бўладики, жамоамизнинг мақсади жиддий эди. Афсуски минглаб ишқибозларимизни хурсанд қила олмадик.

Ўйинга келадиган бўлсак, водий дербисида ҳақиқий жанг кечади. Шундай бўлиши аввалдан маълум эди. Рақиб жамоа ҳам ўз уйида ютқазмасликка бор кучи билан харакат қилди. Менимча ўйин ташкил этиш борасида “Андижон” мезбонлардан сира қолишмади.

Ўтказиб юборилган биргина гол, харакатларимизни чиппакка чиқади. Гол бўлган вазиятни нима деб изоҳлаш мумкин? Биласизми бу каби ўйинларда ким биринчи гол урса ютиб кетади. Шу боис биз ҳам асосий эътиборни ҳисобни очиб олишга қаратдик. Қўқонликлар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб қолишди. Шундан кейин ҳам бизда ҳисобни тенглаштириш учун бир неча маротаба имконият юзга келди. Аммо бирозгина аниқлик етишмади.

Қизил карточкага келадиган бўлсак. Ундан сариқ карточка олгандим. Шунга қарамай ўйинни жангавор тарзда ўтказишга харакат қилдим. Бундай жангавор курашларга бой тарзда кечадиган учрашувларда биринчи сариқ карточкадан сўнг ўзингизни эхтиёт қилиб ўйнасангиз бўлмайди. Шунинг учун мен ҳам курашдан қочмасдан, астойдил харакат қилдим. Очиғи, иккинчи сариқ карточкани бош ҳакам бермаса ҳам бўларди. Биринчисига эса эътироз бўлиши мумкин эмас. Менимча учрашувда Андижонда бўлганида иккинчи сариқ карточка кўрсатилмасди.   

Қизил карточка олиб жамоани қийин аҳволга солиб қўйганимдан афсусдаман. Бунинг учун раҳбарият, мураббийлар ва бутун жамоадан узур сўрайман. Айниқса ишқибозлардан. Менимча ҳеч ким бундай ўйинларда атайин қизил карточка оламан деб харакат қилмайди. Афсуски мен билан шундай холат юз берди.

Энди кейинги турда “Андижон”ни яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Яна водий дербиси. Бу сафар “Нефтчи”ни қабул қиламиз. Жамоадошларимга ишонаман. Улар насиб қилса ўз уйимизда ғалаба қозона оладилар.


"Андижон" мутбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика