RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Турон"га қарши ўйинда "Навбаҳор" қандай таркиб билан ўйнади? Новости

"Турон"га қарши ўйинда "Навбаҳор" қандай таркиб билан ўйнади?

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур тайёргарлик жараёни доирасида 12 январь куни Про-лига вакили Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган мазкур назорат - синов баҳсида наманганликлар устози Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионерларни тушириб, уларнинг қандай маҳоратга эга эканликларини синаб кўрди.

Ушбу ўйинда “Навбаҳор” ҳар бир бўлимда ҳар хил таркиб билан ҳаракат қилди. Учрашувда яйпанликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Турон”нинг голларига Муҳаммадкомил Низомов ва Хуршид Асқаралиев муаллифлик қилишган бўлса, “лочинлар”дан тўпни россиялик ярим ҳимоячи Станислав Ефимов киритди.

Таъкидлаш жоизки, 1-бўлим дуранг 1:1 ҳисобида якунланганди. Ҳисобни яйпанликлар очишган, унга наманганликлар жавоб қайтаришганди.

Бироқ учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида урилган голдан сўнг, яйпанликларга ютуқни нишонлашди.

Мазкур баҳсда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: 

1-бўлимда: Исроил Обиджонов, Дониёр Умаров, Абдулазиз Нишонбоев, Искандар Сиддиқжонов, Тоҳир Шамситдинов, Буньямудин Мустафоев, Фуат Байрамов, Акрам Баҳриддинов, Вилим Посинкович, Станислав Ефимов, Мбасси Эммануэль Рикардо.
2-бўлимда: Жасур Турғунов, Маҳмуд Нажмиддинов, Алексей Курилов, Жавоҳир Олимжонов, Амирхон Иброҳимов, Абдурашид Валижонов, Дмитрий Скоблов, Абдулҳай Исмоилов, Билол Тошмирзаев, Грегори Нельсон, Артём Шербак.

Наманганликлар навбатдаги назорат - синов учрашувини 16 январь куни яна бир Про-лига вакили Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу баҳс Фарғонада бўлиб ўтади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика