RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди Новости

"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди

Про-лиганинг ўтган мавсум якунига кўра Суперлига йўлланмасига эга чиққан "Турон" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Championat.asia" маълумотига кўра. фарғоналиклар ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бугун жамоанинг машғулотларига Ғиёсжон Комилов, Жасур Ҳакимов ва Абдураҳмон Абдулҳақов қўшилган. 

1994 йилда таваллуд топган Жасур Ҳакимов ўтган мавсумни "Бухоро" таркибида ўтказиб, 25 ўйинда 3 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган эди. 

Абдураҳмон Абдулҳақов эса эса 1996 йилда туғилган. Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубда ўтказган вингер 24 ўйинда 3 та голга ҳаммуаллифлик қилишни уддалаган.

31 ёшли Ғиёсжон Комилов ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган эди. Ҳимоячи 2020 йилги мавсумда наманганликлар шарафини 13 ўйинда ҳимоя қилди.

27 декабрь куни "Турон" ўз сафига Музаффар Музаффаров ҳамда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровни қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика