RU

Последние новости

19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  1 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   0 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  4 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  4 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0

Турнинг сўнгги тўрт учрашувида имкониятлар қандай? Новости

Турнинг сўнгги тўрт учрашувида имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг тўртта баҳси билан 5-тур ўйинларига якун ясалади. Одатга кўра тўқнашувлардаги имкониятларни чамалаб чиқамиз.
 «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод)  
18 апрель 2015. Янгиер. “Янгиер” стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Имкониятлар: 45:55%



Жорий мавсум омади юришмаётган жамоа нафақат таркиб, балки майдондан ҳам етарлича камчиликка эга. Ўз стадиони битмаганлиги туфайли иккинчи ўйинни ҳам Янгиерда ўйнашга мажбур бўлаётган "Сўғдиёна" бу ўйинда яна қийналади. Боиси Даврон Файзиев майда пасларга таянган ҳолда ўйин олиб боришни яхши кўрадиган мураббийлар сирасига киради. Янгиердаги майдон эса бунга имкон бермайди. Аксинча, бу узоқдан узатмаларни оширадиган "Металлург"га қўл келиши мумкин. Қолаверса, Рустам Мирсодиқов жамоаси ўз майдонида ғалаба қозониши мумкин бўлган ўйинда имкониятни бой бериб қимматли очколардан маҳрум бўлди.


«Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак)
18 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.
Имкониятлар: 50:50%



Ва ниҳоят, Фарғона аҳли узоқ кутилган янги стадионда олий лига ўйинларини ўтказадилар. "Истиқлол" стадиони бугун тўлиб тошса ажаб эмас. Рақиб ҳам чакки эмас, "Машъал" ўз майдонида ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Олмалиқ"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Нефтчи" эса Тошкент вилоятининг иккинчи жамоасини сафарда мағлуб этиб келган эди. Бу ўйинга икки жамоа ҳам йўқотишларсиз келган, бу эса ўйиннинг қизиқарли бўлишини таъминлаши табиий.


«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро)
18 апрель 2015. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: В. Валицкий.
УзПФЛ вакили: Р. Черников.
Имкониятлар: 50:50%



Бугунги ўйиндаги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди. 1 очкодан тўплар нисбатига кўрагина 14 ва 15-ўринларни бўлишиб турган бу икки клуб ўртасидаги ўйинда имкониятлар тенг бўлса-да, кимдир ғалаба қозониши аниқ. "Бухоро" қаршиликларга қарши жуда яхши ўйин намойиш этди, бироқ гол бўлмади. "Андижон" эса водий дербисидан очко олиб қайтди. "Бухоро" Эдгер Гесс учун таниш жамоа эканлиги майдон эгаларига қўл келиши мумкин. Абдумалик Абдуллаев учун эса гол уриш учун яхши имконият.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
18 апрель 2015. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Имкониятлар: 55:45%



Мавсумни кўтарингки руҳда бошлаган "Олмалиқ" сўнгги икки турда қийналди. Афтидан клуб бор кучини "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ишлатган кўринади, ўз майдонида "Андижон"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди. Кейин сафарда "Машъал"га икки тўп фарқи билан мағлубиятга учради. Гоголнинг йўқлиги жамоага панд берган кўринади. Бугун жамоа сардори майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлади. "Қўқон-1912" таркибида ҳеч қандай йўқотиш йўқ, барчаси жойида. Камига Қўқондан 200 нафардан ортиқ мухлис Олмалиқ сари йўлга чиқишни  режалаштирган. Шуни маълум қиламизки, бу ўйин "CA" фотонигоҳида бўлади, кўришгунча!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика