RU

Последние новости

08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  1 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди Новости

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Туркманистон футбол федерасияси техник директори Ровшан Мередов футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

42 ёшли мутахассис ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта тажрибага эга. Мередов профессионал фаолиятини 1999 йил "Небитчи" таркибида бошлаган, кейин "Дагдан", "Галкан", "Аҳал" ва "Едиген" жамоаларида ўйнаган.

Футболчилик фаолиятини якунлаб, PRO тоифали мураббийлик лиcензиясини олган Ровшан Мередов 2013-2020 йилларда Ашхободнинг "Едиген" ва "Аҳал" жамоалари клубларини бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар миллий чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган, "Аҳал" эса 2017 йилда Туркманистон Кубогини қўлга киритган.

Мутахассиснинг хорижда ишлаш тажрибаси ҳам бор – 2020 йилда Ўзбекистоннинг "Қизилқум", 2022 йилда Қирғиз Республикасининг "Каганат" жамоасига устозлик қилган.

Ровшан Мередов 2025 йил бошидан буён Туркманистон футбол федерацияси Техник бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга параллел равишда 2020 йилдан бери "Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бошчилигида Жаҳон футболини ривожлантириш департаментида ФИФА техник эксперти сифатида ишлаб келмоқда.

Мередов терма жамоани 2023 йилдан буён бошқариб келган Мерген Оразов ўрнини эгаллади.

10 июнь куни Туркманистон терма жамоаси 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш турнири доирасида Таиланд терма жамоасини қабул қилади. Ўйин "Ашхобод" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика