RU

Последние новости

14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  6 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади Новости

Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мухлислар ўртасида мазкур ўйинга қизиқиш катта экани ҳеч кимга сир эмас. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркияга қарши ўз тарихидаги биринчи ўйини бўлади.

Ана шу тарихий ўйинда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш учун айни кунларда Туркияда хизмат сафарида бўлиб турган ёки меҳнат фаолияти олиб бораётган барча ватандошларимизни Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳига чорлаб қоламиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган ўзбекистонлик мухлислар учун 100та чипта бепул тақдим қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 2 июнь куни "Alanya stadium" ўйингоҳида маҳаллий вақт билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 23:00да)бошланади.

Чипталарни қачон ва қаердан олиб кетиш бўйича батафсил маълумот учун қуйдига телефон рақамига телеграм ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998935729737

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз!

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика