Туркия чемпионатида ўйиндан сўнг ютқазган жамоа мухлислари рақиб футболчилари билан муштлашди
18 мар 11:21
Новости
Туркия чемпионатида ўйиндан сўнг ютқазган жамоа мухлислари рақиб футболчилари билан муштлашди
Туркия Суперлигаси доирасидаги "Трабзонспор" — "Фенербахче" учрашуви жанжалларга бой бўлди.
Беллашувда меҳмонлар бельгиялик ҳужумчи Мишель Батшуайининг 87-дақиқада урган голидан сўнг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин давомида мезбон ишқибозлар майдонга сув идишлари ва пиротехника воситалари улоқтиришди.
Учрашув сўнгида эса трабзонлик мухлислар майдон марказида ғалабасини нишонлаётган "Фенербахче" футболчиларидан ғазабланган ҳолда стадионга бостириб киришиб, улар билан муштлашиб кетди.
Похожие новости
18:42
Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум 3
Комментарии