Туранга 20 млн. евролик маош таклиф қилган "Гуанжоу Эвергранд", энди унга қизиқмаяпти
03 июл 2017 16:10
Новости
Туранга 20 млн. евролик маош таклиф қилган "Гуанжоу Эвергранд", энди унга қизиқмаяпти
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран ҳозирги клубини тарк этиш ниятида эмас.
Биринчидан, туркиялик футболчида бошқа клублардан таклиф йўқ. Иккинчидан, унинг фикрича, унда жамоа бош мураббий Эрнесто Вальвердега ўзини кўрсатиш учун имконият бор.
Футболчининг истаклари клуб раҳбариятиники билан мос тушмаяпти. Испан гранди ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттини харид қилишга умид қилмоқда ва Тураннинг трансферидан тушган пуллар италияликка сарфланиши кутилмоқда.
Туран учун 50 млн. евро, футболчининг ўзига 20 млн. евролик маош таклиф қилган Хитой клуби "Гуанжоу Эвергранд" туркияликка қизиқмай қўйди. Айни дамда Туранга "Арсенал", "Ювентус", "Фенербахче", "Бешиктош" ва "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда.
Комментарии