RU

Последние новости

17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  0 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  26 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  21 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  30 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7

Тунда уйқу йўқ! Новости

Тунда уйқу йўқ!

Бундеслига қишки қисқа уйқудан уйғонмоқда.

Биринчи даврадан кейин юзага келган танаффус ниҳоясига етди. БайАренада бугун Бундеслиганинг иккинчи даврасидаги илк ўйинига старт берилади.

12 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган "Байер" ўз уйида пешқадам "Бавария"ни меҳмон қилади.

Байер

Кевин Фолланд - 70'

Бундеслига . Тур 18

12/01/2018, 23:30

3
:
1
Завершен

Бавария

Хавьер Мартинес - 32', Франк Рибери - 59', Хамес Родригес - 90'

Стадион: BayArena, 30210 зрителей

Главный судья: Daniel Siebert

45'
90'
10'  Кевин Фолланд
15'  Карим Бельараби
60'  Карим Бельараби (Беньямин Хенрикс)
65'  Доминик Кор (Лукас Аларио)
70'  Кевин Фолланд
70'  Кай Хаверц
77'  Юлиан Брандт (Адмир Мехмеди)
27'  Томас Мюллер
32'  Хавьер Мартинес
42'  Рафинья
59'  Франк Рибери
59'  Хамес Родригес
65'  Арьен Роббен (Кингсли Коман)
79'  Франк Рибери (Сандро Вагнер)
90'  Хамес Родригес
90'  Томас Мюллер (Корантен Толиссо)

Қатарда мавсумнинг энг муҳим қисмига тараддуд кўрган "Бавария" сафида бугунги баҳс олдидан иккита йўқотиш мавжуд. Бунга қадар Нойер ва Тьяго Алькантара хизматидан фойдалана олмай келаётган "Бавария"га Леверкузендаги ўйинда Хуммельс ҳамда Левандовски ёрдам бера олишмайди. Мезбон жамоа "Байер"да ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Хайко Херлихх бугун катта эҳтимол билан Карим Беллараби ҳамда Бенжамин Хенриксга таяна олмайди.

Турнир жадвали эътибори билан қараганда, "Байер" учун бугунги беллашув қиймати анча юқори. Чунки жамоа айни пайтда 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонада бормоқда. Улар иккинчи ўриндаги "Шальке"дан 2 очко кам жамғаришган. Агарда "доришунослар" бугун "Бавария"дан 3 очко олишни уддалашса, унда вақтинчалик бўлса ҳам пешқадамнинг энг яқин таъқибчисига айланишади.

Хайко Херлихх қўл остида "Байер" ажойиб ўйин кўрсатаётганини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Жорий мавсумдан буён жамоа рулига ўтирган мутахассис "Байер"ни ўйинини яхши тарафга ўзгартира олди. Бу эса жамоа қайд этаётган натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ёшарган, иштиёқи баланд ҳамда жанговор жамоага айланган "Байер"нинг ҳужум чизиғи анча кучли. Айниқса Леон Бейли ва Юлиан Брандт каби ҳужумкор вингерларга эга жамоанинг қанотдан уюштирадиган тезкор ҳужумлари "Бавария"га етарлича ташвиш туғдириши мумкин.

Бундеслига турнир жадвали

"Бавария" эса қишни танаффусда жамоа учун зарур харидни амалга оширди. Яъни ҳужум чизиғи ёлғизланиб ва рақобатдан ҳоли қолган Роберт Левандовскига ҳақиқий рақобатчи топилди. Аниқроғи, "Хоффенхайм"даги ёрқин ўйинлари орқали Германия терма жамоаси эшигини очган Сандро Вагнер эндиликда ўзи тарбия топган жамоаси "Бавария"га қайтди. Бу харид "Бавария" ҳужум чизиғидаги танловларни бойитди ва эндиликда Хайнкес икки хил типдаги ҳужумчига эга. Левандовски техник жиҳатдан юқори даражадаги ҳужумчи бўлса, Сандро Вагнер ҳақиқий таран форвард саналади. Роберт Левандовски "Байер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Демак Сандро Вагнер бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаш учун асосий номзод.

Буёғига "Бавария"нинг асосий ҳужумчиси ким бўлади, деган савол ҳам катта интригани келтириб чиқариши мумкин. Сабаби, Юпп Хайнкес ўз таркибида доим таран ҳужумчи бўлишини истаган ва кўпроқ шундай типдаги ҳужумчи билан ўйнаган. Лекин шуни унутмаслик керакки, Левандовски кўп қиррали ҳужумчи.

Бугунги ўйин ҳар иккала жамоалар учун янги йилдаги илк расмий учрашув ҳисобланади. Табиийки жамоалар янги йилни яхши кайфиятда бошлашни исташади. Қайси жамоа ўз истагини амалда юзага чиқара олишини эса тунда бошланажак баҳсда гувоҳига айланамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи.
"Байер" ва "Бавария" жамоалари шу кунга қадар жами 55 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Шуларнинг 11тасида "Байер" ғалаба қозонган, 10 беллашувда дуранг қайд этилган ва 34 бор "Бавария"нинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати: 62-104, "Бавария" фойдасига.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Бавария" сўнгги бор Леверкузенда 2013 йили айнан Юпп Хайнкес қўл остида ғалабага эришган. Шундан сўнг қаторасига 3 йил Гвардиола ва ўтган мавсумда Карло Анчелотти билан бу ишни уддалаш "Бавария"нинг қўлидан келмаганди.

Қизиқарли ва ажойиб бўлиши кутилаётган баҳсни соат 00:30да "Матч ТВ" канали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика