RU

Последние новости

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

ТТГ молиявий ҳолати оғирлиги туфайли футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашмайди, унинг ўрнини "Динамо" эгаллайди Новости

ТТГ молиявий ҳолати оғирлиги туфайли футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашмайди, унинг ўрнини "Динамо" эгаллайди

Футзал бўйича Биринчи лиганинг 2022/23 йилги мавсуми якунларига кўра Тошкентнинг ТТГ жамоаси Олий лига йўлланмасини қўлга киритган эди.

Бироқ мазкур жамоа молиявий қийинчиликлар сабаб Лига қатнашчилари сафидан чиқишини билдириб мурожаат қилди. 

“Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти”нинг 8.5-бандига кўра мавсум якунида юқори лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган клуб ушбу ҳуқуқдан воз кечса ёки унда мазкур лигада иштирок этиш учун регламент асосида тўсиқ бўлса, унинг ўрни мавсум якунига кўра кейинги ўринни эгаллаган бошқа клуб билан тўлдирилиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, ўтган мавсум Биринчи лигада иккинчи бўлган ва фақатгина ўтиш ўйинида “Навбаҳор”га имкониятни бой берган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси 2023/24 йилги мавсумни Олий лигада ўтказиши белгиланди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика