RU

Последние новости

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди Новости

“Трастбанк” ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида ишловчи ходимлар ўртасида “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, 17 август куни ушбу спорт беллашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан иштирокчилар ўзгача кайфият, юқори энергия билан ўз иқтидорларини намойиш қилишга шай ҳолатда сафланган.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси ўринбосари Комил Габбазов барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Бундан ташқари, спорт – саломатлик ва бахтли ҳаёт манбаи эканлигини таъкидлаб, Банкда ходимларнинг иқтидорларини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини билдирди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Спартакиада” спорт беллашувлари бунга яққол мисол эканлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Трастбанк”нинг 30 йиллик тантаналари арафасида ўтказилаётган ушбу “Спартакиада – 2024” спорт мусобақалари ходимларнинг якдиллиги ва шижоату ғайратига ҳисса қўшишини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этадиган мусобақада жамоалар спортнинг мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро куч синашади. Ғолиблар эса 24 август куни ўтказиладиган финалга йўлланма олади. Якуний босқичда фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу ўринда, “Спартакиада – 2024” спорт мусобақаларида иштирок этаётган барча жамоаларга омад тилаймиз!


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика