RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

[TRANSLATE] Олимпиада сари ҳаракат. Еттинчи уриниш. Токио-2020 Новости

[TRANSLATE] Олимпиада сари ҳаракат. Еттинчи уриниш. Токио-2020

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари еттинчи уриниши ҳам муваффақиятсиз чиқди.

2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ҳисоб бўйича тўртинчи U-23 Осиё чемпионати ташкил қилинди ва мусобақа Олимпиада йўлланмаси учун ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, учта жамоа Токио-2020 йўлланмасига эга чиқди: Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия. Афсуски, биз бу мусобақада тўртинчи ўринни олиб, Олимпия ўйинларига боришимизга яна бир қадам етмай қолди. 

Осиё чемпионатига саралаш

Навбатдаги U-23 қитъа биринчилигига саралаш жамоаларни 11та гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилди. Ҳар бир гуруҳ баҳслари марказлашган тартибда алоҳида мамлакатда ўтказилди. Мусобақа регламентига кўра, 11та гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши бешта иккинчи ўрин эгаси - жами 16 жамоа Осиё чемпионатида ўйнаш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон U-23 саралаш ўйинларини Тошкентда ўтказиб, гуруҳда Тожикистон ва Ҳиндистонга қарши майдонга тушиб, 4 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида U-23 Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиққанди.

22.03.2019. Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3

Голлар: Ислом Қобилов, 45+1 пенальти. Бобир Абдухолиқов, 78, 83. 

26.03.2019. Ўзбекистон - Тожикистон 0:0


U-23 Осиё чемпионати 

Айтиб ўтганимиздек, Таиландда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати Олимпиада йўлланмаси учун ўйналган. Бунда ҳам 16та жамоа иштирок этиб, жамоалар 4тадан 4 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Австралия, Таиланд, Ироқ, Баҳрайн. 

"B" гуруҳи: Саудия Арабистони, Сурия, Қатар, Япония. 

"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Ўзбекистон, Эрон, Хитой. 

"D" гуруҳи: БАА, Иордания, КХДР, Вьетнам. 


Вакилларимиз гуруҳ баҳсларини 9 январь куни Эронга қарши баҳс билан бошлашган.

09.01.2020. Ўзбекистон - Эрон 1:1

Гол: Ислом Қобилов, 40 пенальти. 

12.01.2020. Хитой - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Ислом Қобилов, 45+3 пенальти.

15.01.2020. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2

Гол: Бобир Абдухолиқов.

 

Олимпиячиларимиз гуруҳда Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишганди. Чорак финалда футболчиларимиз БААни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган. 

19.01.2020. БАА - Ўзбекистон 1:5

Голлар: Илҳом Алижонов, 16. Ислом Қобилов, 26 пенальти. Ойбек Бозоров, 41. Жасур Яхшибоев, 84. Нурилло Тўхтасинов, 90+3. 

Ярим финалда ғалаба қозонган жамоаларнинг Олимпиадага йўлланма олиши аниқ эди. Лекин афсуски, биз бу босқичда Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак-да, учинчи ўрин учун баҳсда ғалаба қозониб ҳам Олимпия ўйинларига боришимиз мумкин эди, бироқ бу сафар Австралияга 0:1 ҳисобида енгилганмиз. Финалда Жанубий Корея Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор U-23 Осиё чемпионатида зафар қучган.

Хулоса ўрнида

Кўриб турганингиздек, 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатида икки бор Олимпиадага яқин келганмиз. Ярим финалда ғалаба қозониб, ёки бўлмаса учинчи ўрин учун баҳсда ютиб ҳам ўз мақсадимизга эришишимиз мумкин эди. Лекин ҳар икки ўйиндаги мағлубият бизни азалий орзудан мосуво қилган. Ўша мусобақада жамоамизни сербиялик мураббий Любинко Друлович бошқарганди. Табиийки вазифа уддаланмаганидан сўнг жамоа Тошкентга қайтиб келгач, Друлович иштирокида охирги матбуот анжумани ўтказилиб, мураббий истеъфога чиқарилган. 


U-23 Осиё чемпионатида қатнашган таркиб

Дарвозабонлар

Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Машҳурбек Муҳаммаджонов ("Насаф")

Низомиддин Зиявутдинов (АГМК)  

Ҳимоячилар

Ислом Қобилов ("Бунёдкор")

Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Дилшод Саитов ("Насаф")

Шароф Муҳитдинов ("Насаф")

Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912")

Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар

Азиз Ғаниев ("Насаф")

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор")

Жасур Яхшибоев (АГМК)

Аброр Исмоилов ("Сурхон")

Азизбек Амонов ("Локомотив")

Ислом Кенжабоев ("Насаф")

Достон Ибрагимов ("Қизилқум")

Илҳом Алижонов ("Навбаҳор")

Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор")

Ойбек Бозоров ("Насаф")

Ҳужумчилар

Бобир Абдухолиқов ("Насаф")

Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор")


P.S. Токио-2020 Олимпиадасида футбол мусобақаси 22 июль - 7 август оралиғида ўтказилади. 

"A" гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция. 

"B" гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия. 

"C" гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия. 

"D" гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-Д'Ивуар, Саудия Арабистони.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика