RU

Последние новости

10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  2 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  6 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  0 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  12 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  4 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  8

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди Новости

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди

2022 йилдан буён икки сайт ҳамкорликда Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Сўровномада Championat.Asia ходимлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими вакиллари ва таклиф этилган эксперт иштирок этади. Бу сафар эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов қатнашди.

Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббйи деб «Андижон» устози Александр Хомяков тан олинди. У 65% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчиси (Александр Стоймирович «Локомотив») – 19% овоз олди. Хомяков қўл остида «Андижон» чемпионатнинг дастлабки 4 та турида 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 8 очко тўплаган жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада «Навбаҳор» ҳужумчиси Тома Табатадзе ғолиб чиқди. Грузиялик ҳужумчи дастлабки 4 та ўйинда рақиблар дарвозасига 6 та гол урди. Табатадзега 35% овоз берилди. Иккинчи ўринни (27% овоз) «Андижон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов эгаллади, у 4 та турда 4 марта голли узатмани амалга оширди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

   
03 апр 11:44:12
HAVASKOR JURNALIST
Ответ на комментарий пользователя А.А
Бектимир 8 ракамдаги терпилами
Siz aytgan Farxod Bekmurodov
   
02 апр 14:02:59
Tiki taka
Матбуот анжуманини ёзинглар трансляция бўлмаганига яраша
-1   
02 апр 15:44:32
А.А
Шу Андижон Бунедкор уйинидаги холатларни текшириляптимикин усмонали йук жойда кизил ишлаганини
-1   
02 апр 15:43:04
А.А
Бектимир 8 ракамдаги терпилами
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика