RU

Последние новости

02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  1 01:59HERE WE GO! Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтади!  35 01:00"Барселона" Рэшфордга "совчи қўймоқчи"  6 00:36Леау қандай шахсий ва жамоавий совринларни ютишни исташини айтди  0 00:15"Ювентус" футболчисини Манчестер жамоаларига таклиф қилди  2 23:52Аморим Майну ҳақида: "Энг яхшиларни сақлаб қолишимиз керак, бироқ ҳолатни унутмайлик"  0 23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  6 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  10 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  2 21:46Нойер қайтмоқда  3 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  8 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз! Новости

Трансфер бозорида энди буткул бошқа "Рома"ни кўрамиз!

Теги :  Рома
Янги спорт директори нима иш қилаётганини яхши билади.

Ҳеч аҳамият бердингизми, сўнгги вақтларда Италия жамоалари юлдуз ўйинчиларини ҳеч кимга сотмай, ўзида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: “Интер” Шкриньярга билдирилган барча таклифларни рад этди, Икардини ҳам ўз сафида олиб қолди. “Милан” эса Доннаруммани сотмай, ди ва Лукас Пакета ва Кшиштоф Пентек орқали ҳужум чизиғини анча мустаҳкамлаб олди.

“Ювентус” эса сал бошқачароқ йўл тутади ва унинг қўллаётган стратегияси яққол билиниб туради: улар клубда қолишни истамаган ўйинчини олиб қолмайдилар. Шунингдек, кетадиган ўйинчининг ўрнига доим муносиб вариант излаб топадилар. Шу сабабли ҳам, “бьянконери” йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Италия грандлари орасида фақат “Рома” ажралиб туради. Ўтган йили клуб бир нечта етакчиларни сотиб юборди – Алиссон, Наингголан ва Стротман. Шундан сўнг, “бўрилар”нинг ўйинлари сезиларли даражада ёмонлашди. Ундан олдинги йил — Салаҳ ва Рюдигер, аввалроқ эса Пьянич, Романьоли, Бенатия жамоани тарк этган эди.

Қизиғи шундаки, “Рома” етакчи футболчиларини сотиб юбораверишига қарамай, камдан-кам ҳолларда трансферлардан ижобий натижага кўради. Бошқа сўз билан айтганда, етакчилар ўрнига Нзонзи, Пасторе, Бруно Перес, Итурбе каби ўртамиёна футболчилар жамоа сафига қўшилади. Бироқ айнан унчалик қимматга тушмаган футболчилар фойдалироқ трансфер бўлиб чиқмоқда (Рюдигер — 9 миллион, Алиссон – 8, Жеко – в 11).

Эҳтимол, “Рома” ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда трансфер бозоридаги омадсиз клублардан бирига айланиб қолгандир. Муаммони ҳаттоки, “Севилья” афсонаси Мончи ҳам бартараф этолмади. У Римга келиб, “Ювентус”га муносиб рақиб бўла оладиган жамоа шакллантириши, унинг жамоаси Европа титули учун ҳам курашиши лозим эди. Аммо орадан икки йил ўтиб уни истеъфога чиқаришди. Энди Рим клуби айнан Италия футболини яхши биладиган, тушунадиган инсонни – Жанлука Петракини ишга олди. У футболчи сифатида катта ютуқларга эришмаган, маълум даврда у ҳатто Жон Терри билан бир жамоада тўп тепган. Лекин шу ўтган вақт давомида ўрнатилган алоқалар унга янги лавозимида ас қотиши турган гап.

У бошчлигида “Пиза” Б Серияга қайтди, жамоанинг бош мураббийи эса Жанпьеро Вентура. Ҳа, айтганча, ўша жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Алессио Черчи эди. Кейинчалик ҳужумчи терма жамоа даражасигача кўтарилади. Петраки профессионал фаолиятида янги даражага кўтарилиши биланоқ, “Пиза” яна С Серияга тушиб кетди.

Қахрамонимизни “Торино”га – ўша вақтда “Кротоне” билан келишилган учрашув ўтказганликда айбланаётган клубга чақиришади. Бундан ташқари клубнинг ишлари у сиз ҳам юришмаётган, жамоа А Сериядан тушиб кетганди. Петраки бир йил фаолияти давомида ойликларга сарфланаётган пул икки баробар камайтирилишга эришди, жамоага эса қуйи дивизионлардан иқтидорли ёшларни жамлаб мавсумни 5-ўринда якунлади, плей-офф финалига қадар етиб борди ва “тоза” голни бекор қилган ҳакам бўлмаганда, ким билади дейсиз, “Брешия”га қарши ўйин қандай якунланарди. 

Жамоа элитага қайтишига 3 йил керак бўлди. Ўшанда “Торино” сафида Камиль Глик, Маттео Дармиан ва Анжело Огбонна кўпчилик топ-клублар эътиборига тушиб улгурганди. Ўшанда клуб 42 учрашувда бор йўғи 28 та гол ўтказиб юборди – Б Сериянинг ўша рекорди ҳамон сақланиб турибди.

Петраки философияси – сифатли футболчини арзон нархга харид қилиш, шу билан бирга у ўйинчи клуб учун тўп тепиш иштиёқида ёниши керак. Айнан у Чиро Иммобиле, Марко Бенасси, Никола Максимович, Алессио Черчи ва кейинроқ “Рома”га ўтиб кетган Бруно Пересни ҳали деярли ҳеч ким танимаган вақтда харид қилиб, кейинроқ қимматга сотишга эришган. Белотти трансферини эса ўқув қўлланмаларга киритиш мумкин – бор йўғи 8 миллион евро эвазига топ-форвард сотиб олиш.

Табиийки, омадсизликлар ҳам бўлмаган эмас. Лекин улар омадли трансферлар билан “ёпилиб” кетган. Мана мисол учун: Огбонна «Юве»га 15 млн эвазига, Иммобиле – 18 млн эвазига, Черчи –15, Дармиан - 18, Заппакостани эса - 25. Ҳали ҳеч ким Петраки ва янги бош мураббий Пауло Фонсека “Рома”ни ЕЧЛ зонасига қайтаришини аниқ деб айтаётгани йўқ. Молиявий томондан сезиларли даражада кучлироқ “Интер”, “Наполи” ва “Милан” билан рақобатлашиш осон бўлмайди. Бироқ янги спорт директори билан “Рома” энди трансфер бозорида омадсиз бўлмайди. Супермаркет – бўлиши мумкин. Лекин “бўрилар” сўнгги йиллардагидек пишиб етилган олмаларни сотган нархида, чириб, яроқсиз бўлиб қолганларини харид қилмаслиги аниқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика