RU

Последние новости

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   0 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  20 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

“Тракторсози” сафарда “Нафт Масжид Сулаймон”ни мағлуб этди Новости

“Тракторсози” сафарда “Нафт Масжид Сулаймон”ни мағлуб этди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби Эроннинг “Тракторсози” жамоаси сафарда “Нафт Масжид Сулаймон” жамоаси меҳмони бўлди.
Жамоага яқинда келган португалиялик мураббий Антонио Оливейра “Тракторсози”нинг сенегаллик доимий дарвозабони Исса Ндойени (бўйи 201см) ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Бу сафар жамоа дарвозасини Хамид Лак қўриқлади.

Биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан тракторчилар, учрашув 32-дақиқасида орадаги ҳисобни тенглаштиришди – 1:1, бу голни жамоа ярим ҳимоячиси Самон Наримон Жаҳон киритди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди, вазиятни ўнглашга кўп ҳаракат қилган мезбонлар, учрашув якунланиб бораётган бир пайтда қарши ҳужумдан гол ўтказиб қўйишди, жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Эдер Лучано 83-дақиқада
учрашувдаги сўнгги голни киритиб, ўз жамоасининг ғалабасига катта ҳиссасини қўшди – 1:2.

Ушбу ғалабадан кейин “Тракторсози” 35 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Шундай қилиб, табрезликлар яхши кайфият билан Қаршига ташриф буюрадиган бўлишди.

Эрон чемпионати, 20-тур
“Нафт Масжид Сулаймон” – “Тракторсози” 1:2 (1:1)

Голлар:
Хамид Буҳамдон (пен), 11-1:0, – Саман Наримон Жаҳон, 32-1:1, Эдер Лучано, 83-1:2.

“Тракторсози”: 1.Хамид Лак, 88.Фардин Обедини, 23.Мирҳони Ҳошими, 3.Ҳабиб Гордани, Холид Шофий, 18.Аҳмад Амир Камдар, 6.Маҳди Киёни, 14.Андраник Таймурян, 8.Шоҳин Сохиби ( 27.Фаршон Ахмадзода 75), 7.Самон Наримон Жаҳон (9.Фарид Беҳзоди Карими 63), 30.Эдер Лучано.

Огоҳлантириш (Тракторсози): Ҳабиб Гордани, Маҳди Киёни, Фардин Обедини.

Азамат Умаров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика