RU

Последние новости

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  40 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  1 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак? Новости

Тожиев vs Шодиев: Осиё ўйинларига ким бориши керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бу ўйинда термамиз устози Миржалол Қосимов асосан Осиё ўйинларига борадиган таркибни синаб кўради. Демак, мазкур беллашувда 23 ёшгача футболчилар тўп суради. Шунингдек, ёши 23дан катта тўрт нафар ўйинчининг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.

Булар - Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиев. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига борадиган ёши 23дан катта иккита футболчининг кимлигини айтиб ўтди. Яъни, Тўхтахўжаев билан Мусаевнинг Инчонга бориши расман аниқ бўлган. Яна битта ўринга эса иккита номзод бор. Яъни, Фарҳод Тожиев билан Воҳид Шодиев. Бугунги беллашувда ким ўзини кўрсатса Қосимов ўшани мусобақага олиб кетишини маълум қилди.



Фарҳод Тожиев ҳам, Воҳид Шодиев ҳам яхши савиядаги ҳужумчилар ҳисобланади. Фарқи шундаки, Воҳид Фарҳодга нисбатан терма жамоада кам ўйнаган. Хўш, сизнингча, Миржалол Қосимов Осиё ўйинларига кимни олиб кетгани маъқул: Фарҳод Тожиевними ёки Воҳид Шодиевми? Марҳамат, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Бугунги ўйиндан кейин бу мавзуга яна қайтамиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика