RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  121 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Тўёнага 10-бронза! Новости

Тўёнага 10-бронза!

Теги :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ташкил топганига 30 йил тўлди.


1986 йилда ташкил этилган "Насаф" клуби жорий мавсумда ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 30 йиллик тўёнага 10-бронзани тақдим этди.

1997 йилдан буён Олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "аждарлар" бу вақт мобайнида 10 маротаба бронза, бир бор кумуш медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишган. Клуб ўз тарихидаги энг ажойиб мавсумни 2011 йилда ўтказган. Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубоги ва чемпионатдаги ҳозирга қадар энг яхши натижаси бўлган кумуш медалларига эга чиққанди.

"Насаф" шу кунгача олий лигада жами 587 та учрашув ўтказган. Шундан 329 тасида ғалаба қозонган, 112 та дуранг ва 146 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1067-665.


«НАСАФ» (ҚАРШИ) ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИДАН
Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й, 2011й. 2012, 2013 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015).

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби (2016).

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика