Тўхтахўжаев ва Мирзаев учун курашга яна бир водий жамоаси қўшилди
08 июн 2023 17:17
Новости
Тўхтахўжаев ва Мирзаев учун курашга яна бир водий жамоаси қўшилди
"Турон" таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.
Клуб элитада ўрнини сақлаб қолиш учун бир қатор номдор футболчилар хизматига қизиқиш билдиряпти.
Хусусан, яйпанликлар ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаевни ёзги трансферлар вақтида ўз таркибига жалб қилишга ҳаракат қилади. Аввалроқ бу икки футболчига "Навбаҳор" ҳам таклиф билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Сардор Мирзаев охирги марта Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлса, Ислом Тўхтахўжаев Қатар клуби "Ал Гарафа"да тўп тепмоқда.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии