Тўхташни истамаётган АПЛ ўртамиёна жамоасидан навбатдаги трансфер. Улар ёзда "Челси"дан ташқари барча Топ клублардан кўп пул сарфлашди
28 авг 2024 14:34
Новости
Тўхташни истамаётган АПЛ ўртамиёна жамоасидан навбатдаги трансфер. Улар ёзда "Челси"дан ташқари барча Топ клублардан кўп пул сарфлашди
"Брайтон"дан навбатдаги трансфер.
Клуб матбуот хизмати "Фенербахче"дан чап қанот ҳимоячиси Ферди Кадиоглу харид қилинганини эълон қилди. Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил этади.
Кадиоглу Нидерландиянинг НЕК клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва "Фенербахче"га ўтгунга қадар ўша жамоада тўп тепган. Истанбулликлар сафида 2018 йилдан бери ўйнаб келарди. Турли ёш тоифаларида Нидерландия терма жамоаларида ўйнаб келган, лекин катта терма жамоага келганда Туркияни танлаган. У ортда қолган Евро-2024да ҳам иштирок этган.
Қойил! АПЛнинг ўртамиёна клуби 47 миллион еврога футболчи сотиб олди


"Брайтон" жорий мавсум дастлабки икки турда ҳам ғалаба қозонди ва 6 очкога эга. Ўтган мавсумни эса 11-поғонада якунлаган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии