RU

Последние новости

14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  1 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  5 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15

Товон пули... Новости

Товон пули...

Футболчининг шартномасидаги товон пулини тўлай олсангиз, уни олиб кетаверасиз.

Сизга ёқадими, йўқми, уёғига кечириб қўясиз. Ҳужжатда шундай белгиланган. Қоидаси шунақа!

"Барселона" таслим бўлди" деган жумла баъзиларга хуш келмади. Аммо вазият чиндан ҳам шундай эдику!

Баъзилар амалга ошишини хоҳлаган, яна баъзилар чин дилдан бундай бўлмаслигига ишонган трансфер - Неймар ПСЖга ўтди.

"Барселона" ўз етакчисини сотишни истамагани ҳам, охиригача уни жамоада олиб қолишга урингани ҳам бор гап-ку?!

Шу ўринда, кўпчиликда "Нега "Барселона" шартномадаги "товон пули" деган жойга бор йўғи 222 миллион евро деб белгилаб қўйган?", деган савол туғилди. Бу чиндан ҳам қизиқ ҳолат. Тўғри, 222 миллион ҳам кичик сумма эмас ва бу пулга нималар сотиб олса бўлишини аввалроқ ҳамкасбим Жасур Асланов санаб ўтганди. Аммо, лекин, бироқ... Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири дейиладиган Неймар учун кам эмасмиди бу нарх?

Мана шу сабаб бўлди ва биз Испаниянинг бошқа бир клуби - "Реал Мадрид" ўз футболчилари билан шартнома тузаётганда қандай товон пули белгилаганига қизиқдик. Ва ишонамизки, бу рақамлар сизни ҳам бефарқ қолдирмайди.

Демак, қуйидаги баъзи футболчиларнинг шартномаларидаги товон пулини эътиборингизга ҳавола этамиз.     


Товон пули:

Роналдо - 1 миллиард евро
Бензема - 1 миллиард евро
Модрич - 500 миллион евро
Бейл - 500 миллион евро
Хамес - 500 миллион евро
Себальос - 500 миллион евро
Кроос - 300 миллион евро
Неймар эса 222 млн...

Бу билан "Қироллик клуби" нафақат ўта эҳтиёткорона сиёсат олиб борганини кўришимиз мумкин, балки клуб ортиқча гап сўзга ўрин қолдирмай, "бизга керак футболчини, ўзимиз истамасак, сотиб ололмайсиз" қабилида иш кўрган.

Хулоса ўзингиздан, энди бу ҳақида гапиришдан фойда йўқлиги ҳам тушунарли, аммо...

Ўша 222 рақамларни 555 ёки шунга яқинроқ қилиб ёзса нима бўларди?


Омонжон Тўхтамирзаев

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика