RU

Последние новости

22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  0 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1

"Тоттенхэм" Заньолога даъвогар Новости

"Тоттенхэм" Заньолога даъвогар

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби шу ойда "Рома" юлдузи Николо Заньолони қўлга киритишга ҳаракат қилади.

23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2018 йилда Миланнинг "Интер" клубидан Италия пойтахтига кўчиб ўтди ва ўшандан буён А Серияда деярли 100 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоадаги ҳолати ўз тарафдорлари томонидан масхара қилинганидан кейин катта сўроқ остида қолди. Бу Италия Кубоги доирасидаги "Женоа"га қарши кечган ўйин (1:0)да содир бўлди.

Трансферлар бўйича эксперт Альфредо Педулланинг тезкор ҳисоботига кўра, бунга гувоҳ бўлган "шпорлар" январь ойи охирида Италия терма жамоаси вакилини қўлга киритиш учун тайёргарликка киришди. Мамлакатнинг кўплаб клублари ҳам бундай вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Инглиз клуби Заньоло учун юришни мавсум охирида қилишдан манфаатдор. Бу Премьер-лига клубига катта устунлик беради. Заньолонинг "Олимпико" эгалари билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Битим муддатини узайтириш бўйича музокаралар аллақачон ўтказилган, бироқ бу ҳеч қанча олдинга силжимади.

Николо Заньолога "Тоттенхэм"дан ташқари "Вест Хэм" ва "Ноттингем Форест" клублари ҳам қизиқмоқда. "Рома"да тахминан 44 млн фунтга баҳоланган футболчининг келишуви тугаши муддати яқинлашгани учун 26 млн фунтгача нарх белгиланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика