“Тоттенхэм“ вакили: “Инқироз туфайли Шарқий Европадаги футболчиларни топ-клубларда кўриб қолишимиз мумкин”
19 апр 2020 21:20
Новости
“Тоттенхэм“ вакили: “Инқироз туфайли Шарқий Европадаги футболчиларни топ-клубларда кўриб қолишимиз мумкин”
“Тоттенхэм” клубини ривожлантириш бўйича раҳбари Роман Дубов “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбанинг лондонликларга трансфер қилиниш эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Дзюба “Тоттенхэм”га ўтадими? Харри Кейн ҳозирча бизни тарк этмаган бўлса-да, унинг келажаги масаласига аниқлик киритилмаган, ҳозирда унга аниқ таклиф йўқ, у потенциал кетиши ҳақида ҳам айта олмайди. Рости, Дзюба кўплаб скаутларнинг эътиборида, аммо Артёмни “Тоттенхэм”да кўрмасак керак деб ўйлайман. Инқироз туфайли Шарқий Европадаги кўплаб футболчиларни топ-клубларда кўриб қолишимиз мумкин”, дейди “шпорлар” вакили.
Эслатиб ўтамиз, Шарқий Европага Россия, Беларусь каби бир нечта давлатлар киради.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии