"Тоттенхэм" ПСВ ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
02 дек 2024 15:43
Новости
"Тоттенхэм" ПСВ ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
"Тоттенхэм" ПСВ ва АҚШ терма жамоаси вакили Малик Тилльманга эътиборини қаратди.
Шунингдек, футболчига "Астон Вилла" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ушбу трансфер қишдан кўра, ёзда амалга ошиши ҳақиқатга яқинроқ.
Эслатиб ўтамиз, Тилльман ПСВга "Бавария"дан 2023 йил августида кўчиб ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Жорий мавсум 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 20 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали Тилльманнинг трансферини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии