"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди
08 мар 2024 12:30
Новости
"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди
Футболчи Лондон клубини тарк этишни истамаган.
"Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Мавсумолди йиғинда жуда бахтиёр эдим, Постекоглу ҳам мендан рози эди. Одатдагидек учрашувларда қатнашдим.
Мавсум бошланишидан бир ҳафта олдин мен Постекоглуга мурожаат қилдим ва савол бердим: "Мени клубда кўришни хоҳлайсизми?" У жавоб берди: "Ҳа, мен сенга ишонаман."
Эртаси куни менга жамоа билан машғулот ўтказмасликни айтишди, ғалати ҳолатга тушдим. "Тоттенхэм"да ўйнашим мумкинлигини биламан, лекин афсуски, футболчилар кўп жиҳатларни назорат қила олмайди. Мен захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламайман.
27 ёшдаман, футболчилик фаолиятим абадий давом этмайди. Сизга бир кун аввал "ҳа" деб турган мураббий эртаси куни "йўқ" деса, буни тушуниш қийин. Менимча, бу футбол билан боғлиқ сабаблар туфайли эмас", – деди футболчи.
Регилон айни пайтда ижара асосида "Брентфорд" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини "Манчестер Юнайтед"да ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии