"Тоттенхэм" бош мураббийлигига янги номзод пайдо бўлди
16 мая 2023 19:26
Новости
"Тоттенхэм" бош мураббийлигига янги номзод пайдо бўлди
"Тоттенхэм" "Брентфорд" бош мураббийи Томас Франкни бош мураббий этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда "TalkSport" хабар бермоқда.
Даниялик мураббий 2018 йилнинг октябридан бери "Брентфорд" клубини бошқариб келмоқда. "Асаларилар" унинг қўл остида Чемпионшипдан Премьер-лигага кўтарилишди. "Брентфорд" ҳозирда АПЛ жадвалида 9-ўринда бормоқда.
"Тоттенхэм" бош мураббий излашда давом этмоқда. Аввалроқ "шпорлар" Юлиан Нагелсманни тайинлашдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Вақтинчалик мураббий Райан Мэйсон ўз лавозимида қолиши эҳтимоли ҳам бор.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии