"Тоттенхэм" 55 млн еврога сотиб олган футболчиси билан шартномани бекор қилди
12 июн 2024 21:25
Новости
"Тоттенхэм" 55 млн еврога сотиб олган футболчиси билан шартномани бекор қилди
Танги Ндомбеле "Тоттенхэм"ни тарк этади.
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячи Танги Ндомбеле билан икки томон розилигига кўра шартномани бекор қилди. Ндомбеле охирги икки йилни "Галатасарой" ва "Наполи" клубларида ижарада ўтказганди. Бундан ташқари, Танги 2021-2022 йилги мавсумда "Лион"га ярим йил ижарада ҳаракат қилиш учун қайтганди.
Маълумот учун, "Тоттенхэм" Ндомбелени 2019 йил "Лион"дан 55 млн еврога сотиб олганди. Бу Лондон клуби учун ўз тарихидаги рекорд сумма эди.
Эслатиб ўтамиз, Ндомбеле якунланган мавсумда "Галатасарой" таркибида 26 та учрашувда майдонга тушди ва битта ассист қайд этди.
Похожие новости
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 8
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии