RU

Последние новости

17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  1 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2

Тошкентдаги Осиё Чемпионати нималари билан ёдимизда қоладиган бўлди? (ТОП-5) Новости

Тошкентдаги Осиё Чемпионати нималари билан ёдимизда қоладиган бўлди? (ТОП-5)

Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича ХIV Осиё Чемпионати ҳам якунига етди.

11 кун давомида бизга байрам кайфиятини улашган ушбу турнир нималари билан ёдда қолди? Биз ушбу турнир давомида бўлиб ўтган энг ёдда қоларли ҳолатларни яна бир маротаба, рейтинг кўринишида санаб ўтишга қарор қилдик.

5. Юқори савиядаги ташкилотчилик
Мамлакатимиз анчадан бери бундай савиядаги турнирга мезбонлик қилмаганди. Мусобақа Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш турнири вазифасини ҳам бажаргани учун турнир юқори савияда ташкил этилди. Турнирнинг очилиш маросими, Севара Назархоннинг ташрифи, тақдирлаш маросимлари ҳам ёдда қоладиган жиҳатлари билан ажралиб турди. (Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, футзал бўйича Осиё Чемпионати сўнгги 10 йил ичида 3-марта Тошкентда бўлиб ўтди)




4. Япониянинг шармандали иштироки

Кунчиқар юрт вакиллари ушбу турниргача сўнгги бўлиб ўтган иккита Осиё Чемпионати ғолиблари ҳисобланардилар. Аммо, лекин, бироқ... Гуруҳ босқичида барчаси кўнгилдагидек кечди. Чорак финалда Вьетнам терма жамоаси рўбаро келди. Жамоа кутилмаганда вьетнамликларга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг амалдаги чемпионларнинг бешинчи ўрин учун курашишлари кутилганди.  Лекин, бешинчи ўрин учун бўлиб ўтган плей-офф ўйинида жамоа Қирғизистон терма жамоасига йирик – 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва шу тариқа ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолди.




3. Вьетнам жаҳон чемпионатида
Турнир бошланишидан олдин кўпгина мутахассислар асосан 4 та терма жамоани имкониятини юқори баҳолаётгандилар. Бироқ, чорак финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган вьетнамликлар улоқни илиб кетишди. Жамоанинг Японияга қарши ўтказган учрашувини ҳисобга оладиган бўлсак, терма жамоа ҳақли равишда ярим финалга йўлланма олди.



2. Эрон 11 карра Осиё Чемпиони
Эронликлар азалдан Осиёда “футзал қироллари” ҳисобланадилар. Нафақат Осиёда, балки жаҳон бўйича ҳам қитъадошларимиз етакчилардан бири саналадилар. Терма жамоа ушбу турнирда финалгача деярли қийинчиликсиз етиб келди. Ҳал қилувчи ўйинда эса мезбон терма жамоа – Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган форслар 11-маротаба Осиё Чемпионлигини қўлга киритдилар. Терма жамоа етакчиларидан бири Асқар Ҳассанзода эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



1. Ўзбекистон ниҳоят жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистонлик футзалчилар бунгача ҳам Осиё чемпионати ярим финал босқичида бир неча марта иштирок этганлар. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, юртдошларимиз ушбу турниргача 3 марта кумуш (2001, 2006, 2010), 3 марта бронза (2005, 2007, 2014) медалларини қўлга киритишган. Аммо, ушбу турнирларнинг ҳеч қайсиси ЖЧ йўлланмасини ҳал қилмаган эдик. Мана ниҳоят, ушбу мусобақада футзалчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани қойилмақом қилиб уддаладилар: гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этилди. Чорак финалда эса Ироқ терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба вакилларимизга Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.


Ярим финалда кучли жамоалардан бири Таиланд мағлуб этилди. Афсуски, ҳал қилувчи финал баҳсида омадсизликлар туфайли Эрон терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйдик. Йигитларимизга эса финалда кўрсатган ҳужумкор ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб ўтамиз. Ваҳоланки, турнир давомида Эрон терма жамоасини ҳеч ким бундай қийин аҳволга солиб қўймаганди.

Асосийси, ватандошларимиз сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадилар! Барча-барчаси учун раҳмат! Олға, Ўзбекистон!


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика