RU

Последние новости

21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  0 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  4 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0

Тошкентда яна Иордания меҳмон бўлади Новости

Тошкентда яна Иордания меҳмон бўлади

Бундан бир йил муқаддам Иордания терма жамоасига қарши Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати саралаш баҳси биз учун салбий таассурот қолдирган.
Ўшанда пенальтилар сериясидаги мағлубият туфайли Уругвай билан ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлгандик. Энди эса ушбу рақиб қаршимизда ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга тайёр турибди. Бу сафар учрашув мақоми олдингидек аҳамият эмас, лекин ҳар икки жамоанинг кейинги режаларига қандайдир ўзгариш киритиш учун етарли бўлади.

ИОРДАНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили:
1949
ФИФА аъзоси: 1956
Расмий вэб сайти: www.jfa.com.jo
Президенти: Шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 121191
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 4941
Клублари сони: 102
Футбол расмийлари сони: 6231



Иордания футбол ассоциацияси 1949 йилда ташкил этилган ва 1956 йилдан ФИФА аъзоси ҳисобланади. Бу мамлакат футбол тарихидаги энг катта натижа ҳозирча Осиё Кубогида икки марта чорак финалга етиб келингани бўлган. Ушбу мусобақада иорданлияликлар ўша икки сафар қатнашганлар холос. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши кўрсаткич ушбу саралаш баҳсларида кузатилиб турибди. Иорданияда футбол асосан 1990-йилларнинг ўрталаридан ривожлана бошлади. Лекин ҳозиргача ҳам миллий терма жамоа қитъа грандлари қаторига қўшилгани йўқ. Мамлакатда жами 102 футбол клуби фаолият юритади. Профессионал футболчилар сони эса 5 минг нафарга яқин.

Мамлакатда учта лига мавжуд. Юқори лигада 12 жамоа кураш олиб боради. У 1944 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчи лигада 14, иккинчи лигада эса 18 жамоа иштирок этади. Иорданиянинг энг машҳур жамоалари сифатида “Ал Виҳдат”, “Ал Файсали” ва “Шабаб Ордун”ни эътироф этиш мумкин. “Виҳдат” келиб чиқиши Фаластинга тақалган иорданияликлар томонидан ташкил этилган жамоа бўлгани сабабли “Файсали” билан кескин рақобатга эга. Жамоалар миллий чемпионатдан ташқари икки кубокда ғолиблик учун курашишади. Клублари ОФК Кубогида уч марта ғалаба қозонган. Бу борада Иордания Осиёда энг яхши натижага эга. Келаси йилдан Иордания клублари ОЧЛда саралаш босқичида қатнашишлари кутилмоқда.



ИОРДАНИЯ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби
: “Ал Нашама”
Бош мураббийи: Аҳмад Абдул Қодир
Сардори: Ҳотам Оқил
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 56
Энг юқори ўрни: 37 (2004, август)
Энг қуйи ўрни: 152 (1996, июль)
Биринчи расмий ўйини: Сурия – 3:1 (Миср, 1953 йил 1 август)
Энг йирик ғалабаси: Непал – 9:0 (Амман, 2011 йил 23 июль)
Энг йирик мағлубияти: Япония – 0:6 (Сайтама, 2012 йил 8 июнь)

Миллий терма жамоа илк халқаро учрашувини 1953 йилда ўтказган. Катта муваффақиятларга эришиш насиб этмагани ҳақида ёзиб ўтдик. Охирги пайтлардаги ижобий натижалар туфайли ФИФА рейтингида 71-поғонага кўтарилди. Иордания уй ўйинларини Амманда жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказади. Стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган.



ИОРДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ
Тўлиқ номи:
Ал Мамлака ал Урдуния ал Ҳашимия
Пойтахти: Амман
Ҳудуди: 92300 кв.км.
Аҳолиси: 6,5 млндан ортиқ
Пул бирлиги: динор
Расмий тили: араб
Иордания терма жамоасини 1985 йилдан бошлаб ҳисобласак, ҳозир еттинчи мураббий бошқармоқда. Бу жуда яхши кўрсаткич, албатта. Муҳаммад Авад 15 йил давомида “Нашама”га бошчилик қилган. Қолган араб давлатларидан фарқли равишда Иордания ФА мураббийларни беҳудага алмаштирмайди. Мисрлик Гоҳари 5 йил, португалиялик Вингада 2 йил, ироқлик Ҳамад 4 йил мобайнида Иорданияга бошчилик қилган. Ҳозирги мураббий ишига август ойининг ўрталаридан киришди.



Терма жамоа мураббийлари
Дэнни Макленнон (Шотландия) - 1984
Эдсон Таварес (Бразилия) - 1986
Муҳаммад Авад -1985-2000
Бранко Смилянич  - Сербия 2000–2002
Маҳмуд Гоҳари (Миср) - 2002–2007
Нело Вингада  (Португалия) - 2007–2009
Аднан Ҳамад (Ироқ) - 2009–2013
Ҳуссам Ҳассан (Миср) - 2013-14
Аҳмад Абдул Қодир - 2014 йилдан



Иорданиянинг 2014 йилдаги ўйинлари
1 январь  Қувайт – 2:1
4 январь  Баҳрайн – 1:0
7 январь  Қатар – 0:2
31 январь Уммон – 0:0
4 февраль Сингапур – 3:1
5 март   Сурия – 2:1
6 июнь   Колумбия – 0:3

Иордания билан термамиз 9 учрашув ўтказиб, 3 ғалаба, 5 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 14 гол урган жамоамиз 11 тўп ўтказиб юборган.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика