RU

Последние новости

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  175 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Тошкентда Халқаро қанд касаллиги билан курашиш кунига бағишланган хайрия футбол ўйини бўлиб ўтади Новости

Тошкентда Халқаро қанд касаллиги билан курашиш кунига бағишланган хайрия футбол ўйини бўлиб ўтади

25 ноябрь куни, пойтахтдаги «Университетлараро» спорт мажмуасида «Диабет ― бу ҳукм эмас!» шиори остида, мана шундай ташҳис қўйилган болалар ва ўсмирлар учун футбол бўйича хайрия ўйини ўтказилади.

Тадбир 11:00дан 13:00 гача давом этади. Бу ўйин “14 ноябрь - Халқаро қанд касаллиги билан курашиш куни”га бағишланади.

Бу ўйинни ўтказиш учун Ўзбекистон Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси қошидаги DIASA оммавий ҳаракати ташаббус билан чиқди. Шунингдек, тадбирни ўтказишда Ўзбекистон Профессионал футболчилар Ассоциацияси ва Тошкент Эндокринология Диспансери ҳам ёрдам бермоқда.

Тимур Назаров, DIASA оммавий ҳаракати лойиҳаси асосчиси ва ушбу номдаги жамоа мураббийи: «Биз жамоатчилик эътиборини қанд касаллиги, болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний фаолллик ҳамда руҳий тикланиш муҳимлигига қаратишни мақсад қилдик. Умид қиламизки, бўлажак ўйин ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлади».

Шу куни барча ташриф буюрувчиларни ажойиб дастур кутмоқда: AFC DIASA ва Black Bears номли «юлдузли» ўйинчилардан иборат жамоалар ўртасидаги футбол ўйини. Black Bears жамоаси таркибида турли соҳаларда ишлаётган инсонлар ўйнашади, эстрада артисти: Шахриёр, Акбар Атамухамедов, Евгений Штапов (Di Live Band гуруҳи яккахони); пойтахтнинг етакчи ди-джейлари: DJ Очил, Dj Kyamran Silience, DJ Sam; Илья Никитин (Black Bear Kofi тармоғи асосчиси), Артур Бегларян (тадбирлар бошловчиси ва байрамлар ташкилотчиси), фотограф Арлан Байходжаев, Нодир Элибоев (футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи) ва бошқалар.



Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради.

Тадбирнинг фахрий меҳмонлари ― Тошкент шаҳар Эндокринология Диспансерида рўйхатида турувчи болалар ва ўсмирлар.

Хайрия футбол ўйини меҳмонлари орасида Ўзбекистон Суперлигаси профессионал футболчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам бўлади.

Маълумот учун

DIASA ― Ўзбекистон Эндокринология ва Диабет Ассоциацияси қошидаги оммавий ҳаракат. Қандли диабет ташҳиси қўйилган болалар ва ўсмирларга болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний фаолллик ҳамда руҳий тикланишга ёрдам бериш. Жамоатчиликни ушбу муаммога фаол тарзда эътибор қаратиш. Акциялар, тадбирлар ёрдамида молиявий ва медикаментоз ёрдам йиғиш.

Ҳар бир хоҳловчи ўйинга ташриф буюриб, хайрияга ўз хиссасини қўшиши мумкин.

Маълумот учун телефонлар: + (998 91)  191 79 93

DIASA ижтимоий тармоқларда

Facebook
Телеграм
Инстаграм




Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика