RU

Последние новости

20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  5 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  48 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  9 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  13 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  26 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  60 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4

Тошкентда "СА"нинг Футбол-Шоуси бошланди Новости

Тошкентда "СА"нинг Футбол-Шоуси бошланди

Аввал хабар берганимиздек бугун Тошкентда, ЎФФнинг сунъий қопламали стадионида “СА”нинг 3 ёшга тўлиши муносабати билан Футбол-Шоуси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу футбол-шоусига турли сабабларга кўра етиб кела олмаган футболчилар ва ўқувчиларимиз ҳам бўлди. Биз улардан ҳафа ҳам эмасмиз. Насиб қилса келаси шундай хурсандчиликларни улар билан ҳам нишонлаймиз деб яхши ният қиламиз.

Вилоятдаги ёхуд хориждаги ўқувичларимизнинг ҳам ушбу кичик тадбиримизга бўлган қизиқиш юқори бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шуни инобатга олиб, бугунги унутилмас кундаги футбол-шоусини имкон қадар сайтимиз орқали транслация қилган холда, сизларга етказиб боришни мақсад қилганмиз.

Демак танишинг, бугунги тадбирга ташриф буюрган мураббийлар Дилшод Нуралиев ва Бахтиёр Ашурматов.

Футболчилардан эса Александар Лобанов, Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Санъат Шихов, Санжар Турсунов, ҳамда Темур Ҳакимовдир.

Қолаверса U-17 ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев шоуга ўзи билан бирга бир қатор шогирдлари билан ташриф буюрганини аълоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Булар БААда бўлиб ўтган кичик жаҳон чемпионати иштирокчилари: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев ва шунингдек Жавоҳир Сиддиқов.

Шунингдек “СА”нинг ашаддий ишқибозларининг ҳам қадам ранжида қилишганини айтиб ўтиш керак.

Тадбримизга футбол кишиларидан ташқари 100 зиёд сайт ўқувчиларининг ташриф буюргани хурсанд қилди.

Шоуга келганларнинг сони кўпчиликни ташкил этгани боис, учта жамоага бўлинган холда ўйин ўтказишни лозим топдик.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир жамоа таркибида 8тадан футболчи бўлади.

Демак айни пайтда куч синашаётган жамоалар таркиби билан танишинг.
“СА-1” - “СА-2” 2:0.
Гол: Азамат Назаров, 11. Жавоҳир Сиддиқов, 23.

“СА-1”: Сарвар Каримов, Рустам Ашурматов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев, Темур Ҳакимов, Жавоҳир Сиддиқов, Каттабек Очилов, Азамат Назаров.
Захирада: Бир қатор "СА" ўқувичлари бор.

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев.

“СА-2”: Александр Лобанов, Бахтиёр Ашурматов, Санъат Шихов, Умархўжа Расулхўжаев, Файзулла Сайдуллаев, Ўткир Адҳамов, Миршод Бекмуродов, Азизбек Эргашев.
Захирада: Бир қатор "СА" ўқувичлари бор.

Бош мураббий: Бахтиёр Ашурматов.

Тадбир тафсилотлари билан шу ерда онлйн тарзда танишиб боришингиз мумкин бўлади.

П.С суръатда Санжар Турсунов билан Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика