RU

Последние новости

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Тошкентда "Олтин куз" болалар футбол фестивали старт олди Новости

Тошкентда "Олтин куз" болалар футбол фестивали старт олди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 2009-2010 йилларда туғилган футболчилар ўртасида навбатдаги "Олтин куз" футбол фестивалига старт берилди.

Мазкур болалар мусобақаси ўтган йил илк марта ташкил этилган ва бир қатор қувончли воқеаларга бой бўлганди. Бу сафар иккинчи бор ўтказилаётган турнирда жами 20та жамоа иштирок этмоқда. 

Шуни айтиш лозим, Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ташкил этилган ушбу фестивалда бугун биринчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Кун давомида жами 10та ўйин ўтказилди. 

Мусобақада 2009 йилда туғилган футболчилардан иборат 12та жамоа ва 2010 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган 8та жамоа иштирок этяпти. Айниқса, 2010 йил туғилган ёш футболчилар учун мазкур фестивал уларнинг фаолиятидаги илк катта турнир дея оламиз. 


Эндиликда бундай мусобақалар Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил қилинади. "Олтин куз" фестивалининг бош ҳомийси "ChaCha" савдо белгиси бўлиб, бугун ташкилот вакиллари мусобақага ташриф буюриб учрашувнинг энг яхши футболчиларига ўз совғаларини топширишди. 

Одатга кўра, ушбу мусобақа фестивал бўлгани учун жамоаларнинг очкоси ҳисобланмайди, бундан кўзланган мақсад ҳеч кимнинг хафа бўлмасдан ўйин амалиётига эга бўлиши ва болакайларнинг футболдан роҳат олишларини таъминлашдир. 


Қуйида биринчи кун натижаларини келтириб ўтамиз. 

2009 йилда таваллуд топганлар

“Junior Football” – “Спартак-2” 4:0

"Спартак" - “Насаф” (Қарши) 4:2

“Odil Junior” - “Насаф-2” (Қарши) 4:2

“Пахтакор” - “Қўқон-1912” (Қўқон) 4:2

"Металлург" (Бекобод) - БЎСМ-16 0:3 

“Мега Спорт” – “Дўстлик“ (Марғилон) 3:1

2010 йилда таваллуд топганлар 

"Локомотив-Бойсун" - "Мега Спорт" 2:1

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 3:2

"Истиқлол" - "Локомотив-А" 2:4 

"Локомотив-Б" - ИБЎСМ 3:3

Эртага иккинчи кун учрашувлари бўлиб ўтади. 






Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика