RU

Последние новости

21:28Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  165 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  6 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   3 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  5 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  110 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Тошкент вилояти. Конституция кубогида "Рубин" ғолиб бўлди Новости

Тошкент вилояти. Конституция кубогида "Рубин" ғолиб бўлди

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси конституцияси муносабати билан иккинчи лига жамоалари ўртасида турнир ташкил қилди.

1 ноябрь куни старт олган мусобақа 7 декабрь куни ўз ниҳоясига етди. Айтганимиздек, турнирда вилоят чемпионатида иштирок этган жамоалар қатнашди. Айрим туманлар иккита таркиб билан иштирок этди. Жамоалар асосан ёш футболчиларга эътибор қаратишди.
Мусобақанинг финал учрашуви Оҳангарон шаҳрида ўтказилди. Финалга етиб келган «Оҳангарон-С» - «Рубин» жамоалари ўртасидаги учрашув анча қизиқарли кечиб, якунда қибрайликлар амалда учрашув мезбонидан устун келишди - 2:1.

Финал баҳси якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Тошкент вилояти футбол ассоциасияси биринчи вице-президенти Ботир Маҳмудов ва Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев иштирокчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилаб, кубок ҳамда медалларни ўз эгаларига топширишди.

Қолаверса, финал учрашувини юқори савияда бошқарган ҳакамлар Андрей Снетков, Ҳусниддин Ўролов ва Р.Мавлоновга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Тошкент вилояти футбол ассоциацияси мусобақани ташкил қилишда ва ўтказишда яқиндан амалий ёрдам берган Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраевга миннатдорчилик билдиради.

КОНСТИТУЦИЯ КУБОГИ
Ярим финал

ОҲАНГАРОН-С (Оҳангарон) - БЎКАЛИК (Бўка) - 3:1
РУБИН (Қибрай) - ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АКАДЕМИЯСИ - 3:0

ФИНАЛ
ОҲАНГАРОН-С - РУБИН - 1:2

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика