RU

Последние новости

00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  4 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  12 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари" Новости

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари"

Ўтган ҳафтада мамлакатимизнинг тўрт шаҳрида учинчи маротаба ташкиллаштирилган аёллар ўртасидаги “Яшил майдон маликалари” анъанавий турнирининг минтақавий босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги минтақадаги жамоалар ғолибликни қўлга киритишиб, ярим финал йўлланмаларига сазовор бўлишди:

Сирдарё вилояти минтақасида иштирок этган Жиззах, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда мезбонлар ўртасида кечган баҳсларда омад пойтахт вилояти вакилларига кулиб боқди.

Фарғона минтақасида водий вакиллари ўзаро куч синашишди, бош соврин эса наманганликларга насиб этди.

Қашқадарё минтақасида мезбонлар, Самарқанд ва Сурхондарё вакиллари кураш олиб боришди, наоийликлар сабабсиз мусобақага келишмади. Самарқанд жамоаси ғолиб бўлди.

Хоразм минтақасига қўшни Бухоро вилояти делегацияси етиб келмади. Мезбонлар ҳамда қорақалпоғистонликларнинг ўзаро баҳсида майдон эгаларига “деворлари” ёрдам бериб юборди.

24-26 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида ушбу мусобақанинг финал ўйинлари ташкил этилди. Унда бош совринни Илья Кликунов устозлигидаги Тошкент вилояти қизлари қўлга киритишди. Иккинчи ўрин Ибрагим Беляков бош мураббийлигидаги Самарқанд вилояти вакилларига, учинчи ўрин эса Карима Йўлдошева бошчилигидаги мезбонларга насиб этди.

Турнирнинг “Энг яхши...”ларига аталган совғалар қуйидаги ўйинчиларга топширилди:

Энг яхши дарвозабон – Интизор Иброҳимова (Самарқанд)
Энг яхши ҳимоячи – Дилноза Утамова (Хорзам)
Энг яхши ҳужумчи – Ёдгора Раззоқова (Наманган)
Турнир тўпурари – Садоқат Илашова (Тошкент вилояти).

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 2015 йилги мавсумида Тошкент вилояти, ўтган йили эса сурхондарёлик футболчи қизлар бош совринни қўлга киритишган.

Ойбек Юнусов

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика