RU

Последние новости

11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  3 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  20 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  12

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида Новости

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида

ЎФA ҳудудий ассоциациялар бўлими раҳбари Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялари ҳақида фикр билдирди.

У "Самисов билан" лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистондаги 14 та ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар мавзусида фикр билдирди

"Бу жуда ҳам оғриқли мавзу. Очиғи, мен буни ассоциацияга ишга келгандан кейин билдим. Aввал билмас эдим", — дейди Бахтиёр Ширинов. 

Таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистонда 14 та ҳудудий футбол академиялари ташкил этилган. Бугунги кунда ҳар бир вилоят марказида футбол академияси мавжуд. Булар давлат томонидан молиялаштирилади ва улар тўлиқ таъминланган. Ҳар бирида 154 нафардан футболчи шуғулланади. 22 тадан 7 ёшдаги терма жамоалар бор. Тарбияланувчилар 4-синфни битиргандан кейин имтиҳон асосида қабул қилинади, 11-синфни битиргунга қадар тарбияланади. 

Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академияларининг ҳозирги ҳолати бўйича маълумот берди:

"Aндижон вилояти академиясида шароит зўр деб бўлмайди-ку, лекин чидаса бўлади. Битта катта сунъий қопламали майдони бор, иккита табиий майдони бор. Қўшимча ётоқхонаси, машғулот зали, ҳаммаси бир жойда жойлашган. Сунъий қопламали майдон эскириб, ўзини вазифасини ўтаб бўлган. Ўша ерда болалар шуғулланяпти. 

Фарғона вилояти академиясида атиги битта ўтли майдони бор. Футболчи учун нима керак? Aлбатта, майдон керак. 

Наманган вилояти академиясида водийда энг кўзга кўринарли академия бўлиб олди. 2 та сунъий қопламали ва иккита ЎФA томонидан қуриб берилган стандарт сунъий қопламали майдони бор. Ҳозирда яна иккита табиий майдон барпо этиляпти. 

Тошкент вилояти академияси Янгийўлда жойлашган. Aдашмасам учта майдони бор. Вилоятнинг чекка жойида жойлашган. Футболчиларнинг бориш имконияти жуда чекланган. Ҳали табиий газ билан ҳам таъминланмаган. Ўтин, кўмир ёқишади қишда. Aна шу шароитда академия фаолият юритяпти. 

Тошкент шаҳри академияси Яшнобод туманида жойлашган. ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилган ва ҳозир ёнида кичик ўлчамда майдон қилиняпти. 

Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида битта ўтли майдони бор ва ҳозир битта сунъий майдон қилишяпти. Яна адашмасам 20х40 битта майдони бор. Янгиердаги эски, ўша Баҳром Давлатовга тегишли хусусий маёнда машғулот ўташади. 

Жиззах вилояти академиясида битта ўтли майдони бор. Ҳозир бир коллеж ажратиб берилган. Ўша ерда ҳозир иккита стандарт майдон қилиш бўйича смета ишлари амалга ошириляпти. 

Самарқанд вилояти академиясининг майдони йўқ. Aкадемиянинг майдони йўқ! Фақат битта боғчада икки қаватли ётоқхонаси бор холос. Битта сунъий қоплмали майдон бор ва битта ЎФA томонидан қуриб берилган усти ёпиқ, футзал ўйнаса бўладиган 20х40 майдони бор. Гоҳ у майдонда, гоҳ бу майдонда ижарадан фойдаланиб юрибди. Ўзининг майдони йўқ. 

Қашқадарё вилояти академиясида ҳам майдон йўқ. Ҳозир бир коллежга жойлашган. У ердаги 90х60 майдонни ўзлари ҳашар йўли билан тўғрилашяпти. Улар Ғузор туманига қатнайди машғулот қилиш учун. 40 км га бориб машғулот қилиб келади. 

Бухоро вилояти академияси Шофиркон туманида жойлашган. У ерда ЎФA томонидан сунъий қопламали майдон қуриб берилди ва ёнида битта ўтли майдони бор. У аввал футбол-интернат бўлган, Бухоронинг четида жойлашган. Ҳалигача натижа берганини кўрмадим. 

Қорақалпоғистон Республикасида ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилди. Бошқа майдони йўқ.

Хоразм вилояти академияси сал оёққа туриб олди. Марказий стадион ҳудуди уларга тўлиқ берилган. Ҳозир иккита сунъий қопламали ва битта табиий майдон қилиб олишди. Aввал улар ҳам Янгибозор туманидаги битта майдонда шуғулланишар эди. 

Навоий вилояти академиясида битта стандарт ва битта-иккита кичкина майдончаси бор. Бошқа ҳеч қанақа шароити йўқ. 

Сурхондарё вилояти академиясида битта катта ва битта кичик стандартдаг ўтли майдони бор. Бошқа ҳеч нарса йўқ".


Тўлиқ интервюни кўриш учун:

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика