RU

Последние новости

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Тошкент «Ҳоким кубоги» мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди Новости

Тошкент «Ҳоким кубоги» мусобақаларининг барча ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Бугун “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилгандик.

Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақа уч ҳил спорт тури – мини-футбол, волейбол ва стол тенниси бўйича ташкил этилди.

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли сунъий қопламали майдонда «Ҳоким кубоги»нинг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда «Тошшаҳарбозорсавдо» уюшмаси жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам кучлар тенг келди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда «Тошшахарбозорсавдо» уюшмаси жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.

Баҳс якунига етгач, стол тенниси, волейбол ва мини-футбол бўйича беллашувларда муваффақиятли иштирок этган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Бакиев ҳам қатнашди. Тадбир давомида иштирокчиларга махсус диплом, кубок ва совғалар тақдим этилди.

Маросим давомида спорт фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, беллашувлар қизиқарли кечганини, спорт билан мунтазам шуғулланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Ғолиб ва совриндорларни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси фаолиятида омадлар тилади.


Уч ҳил спорт тури бўйича ўтказилган «Ҳоким кубоги» баҳсларида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Мини-футбол:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар прокуратураси
3-ўрин: “Сувсоз” ДУК

Волейбол:

1-ўрин: Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат бошқармаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси

Стол тенниси:

1-ўрин: “Тошшаҳарбозорсавдо” уюшмаси
2-ўрин: Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси
3-ўрин: Тошкент шаҳар телефон тармоқлари унитар корхонаси

 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика