RU

Последние новости

18:32"Женис" — "Қайрат". Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий таркибдами?  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  5 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  13 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  6 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  6 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  4 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  12 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди Новости

Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5 та баҳсли вазиятлар юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

1. Жорий йилнинг 13-апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Динамо” баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3-июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зомин” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Чиғатой” баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+6   
16 апр 20:14:08
jasur
Андижонга 3 ачко берсин йоки 15минг одамни расхотни толаб берсин
+5   
16 апр 20:10:13
Khaydarov Khaydarov
ENDI KIMGA FOYDASI BOR ? HAYTDAN KEYIN HINANI .......ga QO'Y DEYISHGAN. UJE ANJAN OCHKO YO'QOTIB BO'LDI, AGAR SHU GOL HISOBGA OLINGANDA ANCHA BOSHQACHA NATIJA BO'LGAN BO'LARDI.
+5   
16 апр 20:09:26
Kas1mov
Andijonni 3 ochkodan mahrum qldin kot
+2   
16 апр 20:53:22
MYU_87
бу ифлос хакамлар мухлисларни пулларни кайтариб берсин
+2   
16 апр 20:24:14
Asqarov Tursunboy
Andijondi toza gôli hisobga olinmadi
+2   
16 апр 20:15:16
assassin
бу ишлар бизда футболда адолат йуклигини билдиради масалан шу хакамлар каби хамма сохада нотугри карор чикарганларни аниклаш керак булса ачиб кетса керак одам
+1   
16 апр 22:07:27
rustam
КАК СОЗДАНА КОРРУПЦИЯ В ФУТБОЛЬНОМ ОБЩЕСТВЕ УЗБЕКИСТАНА, РАЗВЕ ЭТО НАКАЗАНИЕ? ЗАТО КЛУБЫ СУПЕР ЛИГИ И ПРО ЛИГИ СТРИГУТ БЕШЕННЫЕ ДЕНЬГИ НИ ЗА ЧТО! КОРРУПЦИЯ СРЕДИ СУДЕЙСКОГО КОРПУСА НАСТОЛЬКО ВЫРОСЛА , ЧТО ЕЕ ПОБОРОТЬ НЕВОЗМОЖНО. ТАШКЕНТ ГОРОД ПРЕСТУПНЫЙ!
+1   
16 апр 20:14:53
Uzbekistan______myu
Bu shunchaki reklama
   
16 апр 23:31:59
Rasul M
Men xayronman uzlaring kecha yozdinglar xakamlarga chora bormi deb bugun chora kordi endi boshqa narsa deyapsanlar bu nimasi axir...
   
16 апр 21:30:56
bekaka
Олдинлари шу хам йук эди хозир конкрет жазосини тулик элон килишмокда
Усиш бор
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика