RU

Последние новости

08:44Терма жамоамиз аъзоси фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради  0 08:16«Бухоро» Хўжандга жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  2 07:39Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  25 02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  16 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  40 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  7 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  2 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  3 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  7 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  19

“Торпедо” РПЛнинг етти ўйинида битта ғалаба қозонди. Эркинов у ердан кетиши керакми? Новости

“Торпедо” РПЛнинг етти ўйинида битта ғалаба қозонди. Эркинов у ердан кетиши керакми?

Бу йил ёзда РПЛда яна бир ҳамюртимиз пайдо бўлди.

Гап "Пахтакор"дан "Торпедо"га ўтган Ҳожимат Эркинов ҳақида бормоқда. Асуски, Ҳожиматнинг у ердаги ишлари яхши кетаётгани йўқ: олтита ўйинда у бирорта ҳам самарали ҳаракат қилмади ва “автозаводчилар” чемпионатда сўнгги ўринни эгаллаб туришибди. Табиийки, бу ерда мантиқий савол туғилади: Эркинов Торпедони тарк этиши керакми?

Сhampionat.asia мухбири Николай Егоричев ушбу вазиятни баҳолашга ҳаракат қилди.

Эркиновни ўзи қандай ўйнаяпти?

Ҳожиматнинг ўйинини таҳлил қилишдан олдин бир нарсани тушуниш керак: жамоа, чемпионат ва мамлакатларни алмаштириш ҳеч қачон осон эмас. Янги шароитларга мослашиш учун бироз вақт керак бўлади. Баъзилар учун бир-икки ой керак бўлса, яна бошқалар учун эса бир йил ҳам ўрнашиб олиш учун етарли муддат эмас.

Дастлабки уч турда Эркинов икки марта заҳирадан майдонга тушди (“Сочи”дан 1:3 ҳисобидаги мағлубият ва “Крилья Советов” билан 1:1 ҳисобида дуранг). 4-тур доирасидаги “Химки”га қарши ўйинда (1:3) Хожимат 90 дақиқа ўйнади ва “Торпедо”нинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. WhoScored статистик порталига кўра, у дарвоза томон учта зарба йўллаган, учта аниқ узатма берган ва етти марта зарба берган. Эркинов 6,8 балл олди. У бу борада фақатгина Давид Караев (7,7)дан ортда қолди. 

Шундан сўнг Хожимат доимий равишда "Торпедо"нинг асосий таркибида майдонга тушиб келмоқжа. Муҳими, Эркинов ниҳоят ўзига кўпроқ таниш бўлган чап қанотига ўтди. Футболчимиз жамоадаги илк учрашувларида асосан ўнг қанотда ўйнаган.

“Оренбург” (0:1) ва “Краснодар” (1:4) билан ўйинларда “Ҳожимат” ҳам фаол ҳаракат қилди. Эркинов ҳали гол ёки голли узатмагани унга боғлиқ эмас. InStat маълумотларига кўра, Ҳожимат камида тўртта голли вазият яратган. Бу унинг дарвозага йўллаган зарбалари ва жамоадошларига узатмалари билан боғлиқ.

“Торпедо”на нима бўляпти?

Эркиновнинг ўйини ҳақида гапирганда, умуман "Торпедо" ҳақида гапириш керак.

Жамоа ҳали РПЛга тайёр эмас ва жорий мавсумда қуйи лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бирига ўхшайди. «Торпедо» таркибидаги ўйинчиларнинг нархи (12,2 миллион евро) бўйича сўнггидан иккинчи ўринда бормоқда. Гарчи бундан ҳам арзонроқ (8,8 миллион евро) бўлган “Факел” ундан кўпроқ очко тўплаган.

Албатта, кўп нарса композициянинг қанчалик тўғри танланганига боғлиқ. Аммо жамоа учун асосий муаммолар ўйинни ташкил қилиш билан боғлиқ: жамоа етти турда атиги тўртта гол урди, шу билан бирга, РПЛда ҳаммадан кўп гол ўтказиб юборди – 18 та.

Ҳимоядаги ўтиш вақтида ва ҳужумкор ўйинчиларнинг ҳаракатларидаги тартибсизлик кузатилмоқда. Бу билан “Торпедо”даги ҳозирги вазиятни шундай тасвирлаш мумкин. Бу ерга кўпроқ жисмоний тайёргарликни қўшиш керак.

Ўйин инқирози фонида клубда катта ўзгаришлар юз берди. “Торпедо”ни РПЛга олиб келган Александр Бородюк жамоа бош мураббийлигидан кетди. Бундан ташқари, клуб президенти Денис Маслов ва спорт директори Максим Ляпин тарк этишди. Эркиновнинг сўзларига кўра, унинг “Торпедо”га ўтишида айнан Маслов ва Ляпин иштирок этган ва музокаралар учун шахсан Тошкентга учиб кетган.

Буларнинг орасида Россияга эндигина келган ёш футболчи ҳам бор. Ҳожиматдан кўпроқ талаб қилиш мумкинми? Ҳа, албатта мумкин. Лекин юқорида санаб ўтганларимнинг ҳаммаси Эркиновга ёрдам бермайди.

"Торпедо"га ўтишга рози бўлган Хожимат шунга ўхшаш нарсага умид қилган бўлса керак. Бой тарихга эга ва яхши молиявий имкониятларга эга клуб мавсум бошида омадсизликка учради. Шундан сўнг “Торпедо” уни жамоада кўришни истаган шахслар тарк этди.

Бундай вазиятда Эркинов фақат ўз устида кўпроқ ишлаши ва ўсиши мумкин. РПЛ ҳар ҳолда савия жиҳатидан Суперлигадан юқори. Агар Хожимат ўзини кўрсата олса, у албатта "Торпедо"да қолмайди. Айтайлик, клуб РПЛда қоладими ёки Биринчи лигага тушиб кетишидан қатъий назар.

Шу ўринда Элдор Шомуродовнинг Россиядаги илк мавсумини қандай ўтказганини эслаб қолишингизни маслаҳат бераман. У “Ростов”га Леонид Кучук устозлик қилган пайтда келган. Таркибда қолиш учун охиригача курашган. Кейинчалик жамоани Валерий Карпин бошқарди, унинг қўл остида Шомуродов очилди ва РПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди. Айтганча, биринчи мавсумда Элдор 18 учрашувда атиги иккита гол урган. Икки йил ўтгач, “Ростов” сафидан “Женоа”га ўтиш вақтида 28та ўйинда 11та гол урган ҳамда 7та голли ассистни амалга оширган.


Николай Егоричев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика