RU

Последние новости

22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  0 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  4 21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  17 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  153 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродовдан ажойиб ассист (онлайн ҳисоб)  33 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  1 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  67 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади Новости

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади

Наманганнинг "бразилияси" деб аталмиш Тўрақўрғон тумани ўзбек футболига жуда кўплаб футбол юлдузларини тақдим этган.

Сайдулло Турсунов, Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов каби чарм тўп усталари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлиш билан бирга, МТЖ шарафини муносиб ҳимоя қилганлар. 

Жаҳонга машҳур футболчилар каби, МТЖ сардори Одил Аҳмедов ҳам секин аста ўз футбол мактабларини очиш дастурини ишлаб чиқаяпти. Унинг биринчи мактаби шу кунларда Тўрақўрғонда очилади. Шу муносабат билан 15-16 октябрь кунлари "Odil Junior" (Тўрақўрғон) ташаббуси билан "Championat.asia" сайти билан ҳамкорликда 2006 йилда таваллуд топган футболчилари ўртасида водий жамоаларидан ташкил топган "Келажак Юлдузлари" мусобақаси бўлиб ўтади.


"Вилоятимиз ҳокими, Хайрулло Ҳайитбоевич билан кўришганимда, у киши ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни ошириши ва бу борада бирга ишлашимиз кераклигини айтиб ўтдилар. Табиийки, бу мен ўйлаб юрган режа учун айни муддао бўлди. Ўзим Наманган футболи учун ўйнай олмадим, ниятим Намангандаги футболни қайта оёққа турғазиш билан ўз қарзимни узиш. Фақат Наманган эмас, водий бўйлаб кенг фаолият олиб боришни мақсад қилаяпмиз. Бу лойиҳамизни Наманган вилоятидан ташқари, Фарғона ва Андижонда ҳам қўллаб - қувватласалар, имкон қадар водий учун ишлашга ҳаракат қиламиз. Бошланишига кичик мактаб очаяпмиз. Асосий мақсад, истеъдодли водийликларни бир ерда жамлайдиган академияга эга бўлиш. Шу билан бир қаторда ҳар бир водий ҳудудида филиалларни ташкил этиш. Бизни қизиқ ва машақаққатли иш кутиб турибди. Олий лига клубларини қаранг, деярли ҳар бирида водийлик футболчилар бор. Улар жамоанинг етакчилари. Секин асталик билан бўлсада, йиллар ўтгач келажакда етишиб чиқадиган ёшларни айнан водий жамоаларида кўришимиз керак. Бунинг учун ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни биргаликда оширамиз. Шунда, ота-оналар ўз фарзандаларини уйдан анча узоқда бўлган шаҳарларга эмас, водийдаги туманларга берсинлар", - дейди Одил Аҳмедов.


- Ёшларга ким таълим беради?

- Бу борада ҳам режам бор. Биласиз, бугунда Россиянинг энг яхши академияси сифатида, мен тўп тепаётган "Краснодар" клуби тан олиняпти. Ўзим билан ёшликдан бирга тўп тепган, бугунда энг яқин дўстларимдан бири Содиқ Аҳмадалиев мен билан клубда анча йил ишлади. Уни тажрибасига таянамиз. Маҳаллий мураббийларга шароит яратамиз. Ундан ташқари уларнинг билимларини ошириш борасида дастур ишлаб чиқамиз. Ишни ҳозирча бошидан бошлаймиз, декабрь ойида таътилга чиққанимдан кейин, Наманганда раҳбарлар билан яна бир бор шу масалада кўришамиз. Уларнинг кўмагисиз футболни оёққа турғазиш қийин, улар эса бунга тайёрлар.

Айни пайтда 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар учун қабул давом этаяпти.

Манзил: Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласи.

Маълумот учун телефон: (+99890) 275-0596.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика