RU

Последние новости

16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  0 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  2 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  3 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  19 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари Новости

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Нефтчи" кипери Акбар Тўраев Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

У ажойиб ўйини орқали жамоаси "Андижон" билан баҳсда жамоасининг ғалабасига хисса қўшди ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги сақлаб қолди.



ОКМК сардори Санжар Турсунов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Турнинг марказий ўйинида "Навбаҳор"га қарши баҳсда Турсуновнинг фаоллиги туфайли якунда Олмалиқ жамоаси иродали ғалабани тантана қилди.  Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпини Жўрабеков ўз дарвозасига киритиб қўйди. Айнан Санжарнинг ажойиб рейдидан кейин Рубен Санчес ғалаба голини урди.



"Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевнинг "Сўғдиёна" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Ўринбоев кам гол уради, аммо урса ҳам деярли доим чиройли уради. Забиҳилло жарима майдони ташқарисида туриб, шеригидан тўпни сўради ва тўхтатмасдан дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди.



ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Кўпчилик ўйиндан аввал сафарда ўйнаса ҳам "Навбаҳор"нинг имкониятини юқори баҳолаганди. Бироқ марказий ўйинда Қосимов жамоаси ирода намойиш этиб, 62-дақиқада 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни якунда 2:1 ҳисобида ғалабага ўзгартира олди. Шу боис ҳам сайтимиз экспертлари Миржалол Қосимовни энг яхши деб топишди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика